Берлинда ота-оналар болалар хавфсизлиги учун йўлда мустақил равишда тўсиқлар ўрнатади
Берлинда мактаб ўқувчиларининг ота-оналарига болалар хавфсизлиги учун йўлда мустақил равишда тўсиқлар ўрнатиш топширилди.
Берлиндаги Нелсон Мандела номидаги бошланғич мактабнинг ота-оналари болаларини мактабга олиб боришда хавфсизлигини таъминлаш учун ҳар куни 700 килограмм йўл тўсиқларини ўрнатмоқда.
Гап шундаки, кўчанинг мактаб жойлашган қисмида автомашиналар ҳаракати вақтинча чекланган, бироқ ота-оналар ҳар куни ўзлари тўсиқлар ўрнатишлари ва олиб ташлашлари керак. Эрталаб 500 га яқин бола мактабга келади. Уларни машина уриб юбормаслик учун ота-оналар йўлга 18 та белги ва тўсиқ қўйишади.
Маҳаллий маъмурият мансабдор шахслар фақат хавфсизлик чораларини тартибга солишини, лекин уларни амалга ошира олмаслигини тушунтирди.
«Ота-оналар бир неча бор тўсиқларни ўрнатишда ёрдам бериш истагини билдиришган», деди маҳаллий расмий Оливер Шруффенегер.
Қийинчиликларга қарамай, ота-оналар ниҳоят вақтинчалик хавфсизлик чоралари қабул қилинганидан хурсанд.
«Биз болалар энди кўпроқ ҳимояланганидан хурсандмиз, аммо бизга тўлиқ ва доимий чора керак. Расмийлар ҳақиқий хавфсизликни таъминламагунча биз ортда қолмаймиз», деди ота-оналардан бири Флориан Коблер.