Эрон вице-президентининг рафиқаси Теҳронда автоҳалокатда вафот этди
Эрон вице-президенти Эсмоил Сағаба Эсфаҳонийнинг рафиқаси Гармсар-Теҳрон трассасида содир бўлган ЙТҲда вафот этди.
Бу ҳақда Fars нашри хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, сиёсатчининг оила аъзолари бўлган автомобиль шимолий Семнан провинциясида юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Аёл воқеа жойида вафот этди, унинг уч фарзанди ва отаси даволаниш учун Гармсардаги тиббиёт марказига олиб кетилди, у ердан Теҳрондаги тиббий муассасага эвакуация қилинди.
Воқеа ҳақида бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!
Тошкент давлат юридик университетида контракт нархлари кескин ошди
2026/2027 ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университетида тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди.
