Эрон президенти Нью-Йоркка йўл олади

Эрон президенти Нью-Йоркка йўл олади

Эрон Президенти Иброҳим Раисий сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун Нью-Йоркка боришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Эрон ҳукумати матбуот котиби Али Баҳодарий Жаҳромий маълум қилди, дея хабар беради “ТАСС”.

- Дастлаб бу масала дастурга киритилган эди, - деди у Раисийнинг Нью-Йоркка эҳтимолий
ташрифи ҳақидаги саволга жавоб бераркан.

20-26 сентябрь кунлари БМТ Бош Ассамблеясининг Олий даражадаги ҳафталиги бўлиб ўтади. Ўтган йил Раисий коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли Нью-Йоркка келмаслигини айтган ва тадбирда видео ҳавола орқали гапирган. Ўшанда Эрон делегациясига ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллахон бошчилик қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!