Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Эсмоил Бағаи Эроннинг Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) билан ҳамкорлиги Исроил ва АҚШнинг ҳужумларидан кейин аввалгидек давом эта олмаслигини айтди, деб хабар беради Anadolu.
Унинг таъкидлашича, парламентнинг агентлик билан ҳамкорликни тўхтатиш тўғрисидаги қарори амалга оширилиши керак.
Теҳрондаги матбуот анжуманида Бағаи 31 май куни эълон қилинган Эрон ядровий дастури бўйича МАГАТЭ ҳисоботи АҚШ ва Исроилнинг янги душманлик ҳаракатларига баҳона бўлганини айтди.
“Бу хабар шунчаки баҳона эди. Шунинг учун агентлик тушунтириш бериши керак. МАГАТЭ бош директори Мариано Гросси, айниқса, бир неча кун олдин тинч ядровий иншоотларимизга қилинган ҳужумлардан кейин ҳам баъзи талабларни қўйишда давом этаётгани тушунарсиз”, – деди Бағаи.
Унинг айтишича, Эрон ҳозирги шароитда агентлик инспекторлари хавфсизлигини кафолатлай олмайди.
“Агентлик ва унинг раҳбари бу ҳужумларни оқлаб, қонунийлаштираётган бир пайтда, Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага аъзо давлат ноқонуний зарбалар берилган тақдирда ўз мажбуриятларини бажаришини кутишнинг иложи йўқ”, – деди у.
Бағаи парламент томонидан қабул қилинган, МАГАТЭ билан ҳамкорликни тўхтатиб туришни назарда тутувчи қонун ҳукумат учун мажбурий эканлигини ва агентлик ўз позициясини қайта кўриб чиқиши кераклигини таъкидлади.
Ядро дастури бўйича АҚШ билан музокараларни қайта бошлаш истиқболлари ҳақидаги саволга жавоб берар экан, дипломат ҳозирча аниқ қарор қабул қилинмаганини, бироқ маслаҳатлашувлар давом этаётганини айтди.
Исроилнинг Эронга қарши тажовузи юзасидан Европа давлатларининг позициясини изоҳлар экан, Бағай Германия ва Франция вакилларининг баёнотларини ўринсиз деб атади.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Россия 7 июль кечаси 120 та украин дронларини тўхтатганини маълум қилди — ҳужум камида 10 та ҳудудни, жумладан Брянск, Курск ва Ленинград вилоятларини қамраб олди.
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.