Bloomberg маълумотларига кўра, Эрон глобал сиёсат ва энергетика бозорларини ўзгартириши мумкин бўлган инқилобга яқинлашмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, Олий Раҳбар Али Хоменеи режими 1979-йилги инқилобдан бери энг заиф аҳволда қолган. Марказий разведка бошқармасининг собиқ таҳлилчиси Уилям Ашер Bloombergга иқтисодиёт инқирознинг асосий омили эканлигини ва режимнинг назоратни сақлаб қолиш қобилияти тез суръатлар билан пасайиб бораётганини айтди. У вазиятни "Эрон учун ўн йилликлардаги энг муҳим лаҳза" деб атади.
Агентлик шунингдек, Хоменеи режимининг қулаши Сурияда Ассад режимининг қулаши ва Мадурони қўлга олиш операциясидан кейин аллақачон иттифоқчиларини йўқотган Путин учун жиддий зарба бўлишини таъкидлайди. Шу билан бирга, таҳлилчилар АҚШ ёки Исроил ҳарбий аралашуви Эрон ҳукуматини заифлаштириш ўрнига вақтинча кучайтириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Туркиянинг “Башакшеҳир” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Истанбулнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fotospor.com нашри хабар бермоқда.
АҚШ молия вазири, шунингдек, Россияга қарши янги санкцияларнинг жорий этилиши Украина бўйича музокараларнинг қай йўсинда боришига боғлиқлигини қўшимча қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.