Эрдўғаннинг матбуот котиби ва Туркия Ички ишлар вазирида коронавирус аниқланди

Эрдўғаннинг матбуот котиби ва Туркия Ички ишлар вазирида коронавирус аниқланди

31 октябрь куни Туркия президентининг матбуот котиби ва Ички ишлар вазири ўзларининг коронавирусга чалинганларини маълум қилишди.

Президентнинг матбуот котиби Иброҳим Колиннинг айтишича, у коронавирусдан даволанишнинг охирги босқичига етиб келган. Аммо, у қачон CОVID-19 ни юқтириб олганини ошкор қилмади.

“Мен ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман” деб ёзди Колин ўзининг "Твиттер" саҳифасида.

Колиндан бир неча соат олдин Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу ҳам коронавирусга чалингани ва аёли ҳамда қизи билан касалхонага ётқизилганини айтганди.

Бу икки шахс Эрдўған билан тез-тез учрашиб туришади. Лекин ҳозиргача Туркия раҳбарида коронавирус аломатлари сезилмаган ва у кунлик телевизион чиқишларда кўриниш бериб келмоқда. Эрдўғаннинг атрофида юрувчи одамлар доимо коронавирусга қарши текширувдан ўтиб туришади.

Бугунга келиб Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 375 367 нафарни, ундан вафот этганлар эса 10 252 нафарни ташкил қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!