Эрдўған партияси Туркия парламентида устунликни сақлаб қолди

Эрдўған партияси Туркия парламентида устунликни сақлаб қолди

Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси (AKP) сайлов якунларига кўра, парламентда 268 та ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Anadolu мамлакат Марказий сайлов комиссиясининг якуний маълумотларига таяниб хабар берди.

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған раҳбарлик қиладиган AKP илгари парламентда 295 та ўринга эга эди, шу тариқа партия 27 та ўриндан маҳрум бўлди. Аммо барибир сон жиҳатдан устунликни сақлаб қолди.

Эрдўғанни қўллаб-қувватловчи Миллатчи ҳаракат партияси (МҲП) парламентда 50 та ўринга эга бўлди.

Мухолифат етакчилигидаги Республика Халқ партияси (CHP) 169 та ўринни эгаллади, бу ўтган сайловга нисбатан 23 тага кўп.

Шунингдек, Яшил сўллар партияси 61 та, Яхши партияси 43 та, Эрдўғанга яқин бўлган Янги фаровонлик партияси 5 та, Туркия ишчилар партияси 4 та ўринни қўлга киритди.

Туркия парламентида 600 та ўрин бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!