Эрдўған: Чекловларга қарамай, мудофаа саноатида глобал ўйинчига айландик

Эрдўған: Чекловларга қарамай, мудофаа саноатида глобал ўйинчига айландик

"Яширин ва очиқ чекловларга қарамай, биз мудофаа саноатида глобал ўйинчига айландик". Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ню-Ёркда АҚШдаги таҳлил марказлари вакиллари билан учрашувда айтиб ўтди.

Унга кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида Туркиянинг мудофаа саноати маҳсулотлари экспорти 2 миллиард 400 миллион долларга етди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШ таҳлил марказлари вакиллари билан бўлиб ўтган давра суҳбатида иштирок этган эди. Учрашувда Туркия-Европа Иттифоқи муносабатлари, терроризмга қарши кураш, суриялик муҳожирлар ва бошқа минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!