Эрдоған: “Ғазодаги ваҳшийликларининг олдини олиш энг муҳим вазифаларимиздан биридир”

Эрдоған: “Ғазодаги ваҳшийликларининг олдини олиш энг муҳим вазифаларимиздан биридир”

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ахборот вазирларининг навбатдан ташқари йиғилишида видеомурожаат йўллади.

“Шу кунгача 30 мингдан ортиқ фаластинлик биродаримиз шафқатсизларча шаҳид бўлди, 70 мингдан ортиқ биродаримиз эса жароҳат олди”, деди Эрдоған.

У, шунингдек, эркин матбуотнинг овозини ўчириш мақсадида Исроил томонидан ўлдирилган ОАВ ходимлари сони 100 дан ортганини таъкидлади.

“Ғазодаги биродарларимизга қарши ваҳшийликларни эълон қилиш ва Исроилнинг дезинформация ҳаракатларининг олдини олиш бизнинг энг муҳим вазифаларимиздандир”, деди Туркия Президенти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!