УҚК Белгород вилоятига кириб, Демидовка аҳоли пункти чеккасида ўрнашиб олганини Z-ҳарбий мухбирлар хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, Украина Қуролли Кучлари Белгород вилоятининг Краснояружский туманида, Суджадан унча узоқ бўлмаган жойда жанглар олиб бормоқда. "Новая газета. Европа" телеграм каналига кўра, Илек-Кошари қишлоғи, Семейний хутори, Барилов, Новий пут, Добрино аҳолиси ўққа тутилишлардан шикоят қилмоқда. Атрофда уч кундан бери сув, алоқа, электр таъминоти ва иситиш тизими йўқ.
Гладков Краснояружский тумани аҳолисига "ҳозирча ўз уйларингизга қайтиш мумкин эмас, бу ҳаётингиз учун хавфли" деб билдирди. Унинг сўзларига кўра, тумандаги вазият мураккаб.
Украина Қуролли кучлари Бош штаби хабар беришича, 18 март куни Ҳаво кучлари Белгород вилоятининг Демидовка ҳудудида жойлашган Россия Қуролли кучлари 20-армиясининг 3-мотоўқчи дивизияси бўлинмаларидан бирининг қўмондонлик пунктига зарба берган. Натижада қўмондонлик пункти бутунлай йўқ қилинган.
«Управление Z» ҳарбий канали ёзишича, эрталаб Краснояружский тумани шимоли-ғарбидаги Демидовка қишлоғи яқинида УҚКнинг 35 кишилик гуруҳи кузатилган: "Ҳар икки томон ҳам - душман ва биз - ФПВ дронларидан жуда фаол фойдаланмоқда". «Старший погранотряда» канали хабар қилишича, украин ҳарбийлар "аждар тишлари" (ҳимоя иншоотлари) дан олдинга силжишга ва Демидовка чеккасига яқинлашишга эришган, "ўқ отишма давом этмоқда".
Z-блогер Рибар айтишича, Украина Қуролли кучлари авиацияси жанг майдонини изоляция қилиш учун Графовка қишлоғидаги кўприкни ишдан чиқарган. Шунингдек, канал маълумотларига кўра, Прилесе қишлоғи атрофида шиддатли жанглар кетмоқда.
Дональд Трамп Европа Иттифоқи ҳисобидан Украинага қўшимча Patriot ҳимоя тизимларини жўнатишни ваъда қилди ҳамда Владимир Путинни ҳужумларни кучайтиришда айблади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.
Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади