Энди ит ва мушуклар уч ойлигидан рўйхатга олинади

Энди ит ва мушуклар уч ойлигидан рўйхатга олинади

«Ҳайвонларни идентификация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Ҳужжатга кўра, қорамол, қўй ва эчкилар, туяларнинг болалари туғилганидан ўн тўрт кундан кейин бир ойликдан кечикмасдан, қулунлар ва хўтиклар тўрт ойлигидан, чўчқа болалари бир ойлигидан, ит ва мушуклар уч ойлигидан идентификация қилинади.

Цирк ва ҳайвонот боғи ҳайвонлари фойдаланишга олинишидан олдин, шунингдек муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлардаги ҳайвонлар босқичма-босқич рўйхатга олинади.

Ҳайвонларни идентификация қилиш давлат ветеринария хизмати томонидан амалга оширилади.

Ҳайвонларни идентификация қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

белгиланган тартибда ҳайвонларга индивидуал рақам бериш;

электрон ахборот тизимига ҳайвонлар идентификация қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни киритиш;

ветеринария паспортини расмийлаштириш.

Сўйиш мақсадида импорт қилинган ҳайвонлар идентификация қилинмайди. Ушбу ҳайвонлар келтирилган вақтдан бошлаб етти календарь кунида сўйилиши шарт.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!