АҚШ президентининг исмини ошкор қилмаган расмийси CNBC телеканалига маълум қилишича, Хитой импортига умумий бож 145 фоизни ташкил этади.
Бу Доналд Трампнинг 9-апрелда Хитойга нисбатан базавий тарифларни 84 фоиздан 125 фоизга оширган янги фармони натижаси бўлди.
Янги чора-тадбирлар март ойидан бери амалда бўлган фентанилнинг Хитойдан Қўшма Штатларга жўнатилиши ҳақидаги айбловлар туфайли жорий қилинган 20 фоизлик тарифларга қўшимча равишда келади . Расмийнинг сўзларига кўра, бу Пекиннинг “қабул қилиб бўлмайдиган хатти-ҳаракатларига” иқтисодий жавобдир.
Шу билан бирга, Трамп 10 апрел куни ярим тундан бошлаб янги тарифларни жорий этишни режалаштирган бўлса-да, бошқа мамлакатларнинг аксарияти товарларига божларни оширишни вақтинча тўхтатди . Фақатгина Хитой бундан мустасно бўлиб, унга нисбатан қаттиқроқ чоралар тўлиқ кучга кирди.
Аввалроқ Хитой расмийлари “курашни давом эттириш”да қатъий эканликларини ва Вашингтоннинг ҳаракатларини “ўйламасдан” деб атаган ва глобал барқарорликка таҳдид солиб, ЖСТга норозилик билдиришганини билдирган эди. Юаннинг қулашини олдини олиш учун Хитой Халқ банки давлат банкларидан доллар сотиб олишни қисқартиришни сўради.
Жаҳон бозорлари савдо урушининг кучайишига салбий муносабатда бўлди, S&P 500 индекси пасайиш тенденциясига яқинлашди, доллар заифлашди ва инвесторлар ҳатто АҚШ Ғазначилик облигациялари каби анъанавий хавфсиз активларни ҳам сотишди.
Бундай оқибатларга қарамай, Трамп тарифларни “доимий” деб таърифлади ва улар бошқа мамлакатларни музокара столига ўтиришга мажбур қилишини таъкидлади.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.