Хитой АҚШдан келадиган товарларга қўшимча бож тўловларини 125 фоизгача оширади. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгашининг тарифлар қўмитасига таяниб "ТАСС" хабар бермоқда.
Маълумки, тариф ставкаси 12 апрелдан бошлаб оширилади.У АҚШдан олиб келинган барча товарларга нисбатан қўлланилади. Таъкидланишича, бу чора Америка маъмуриятининг протексионистик ҳаракатларига жавоб сифатида қабул қилинган.
Нашр қилинган баёнотда таъкидланганидек, Вашингтоннинг ХХР маҳсулотларига нисбатан ўта юқори тарифлари "халқаро савдо-иқтисодий қоидаларни, асосий иқтисодий қонунларни ва соғлом фикрни жиддий бузишдир".
“Мавжуд тарифлар даражасида бозор ХХРга етказиб берилаётган Америка товарларини қабул қила олмаслигини ҳисобга олиб, Хитой томони Хитойдан келадиган маҳсулотларга нисбатан АҚШ божларини янада оширишга эътибор қаратмайди”, — дейилади хабарда.
АҚШ президенти Дональд Трамп 2 апрель куни дунёнинг 180 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудлари товарларига божхона тўловлари жорий этилишини маълум қилди. Пекинга нисбатан бу кўрсаткич 34% ни ташкил этди. Бунга жавобан Хитой 10 апрелдан бошлаб барча Америка маҳсулотларига 34 фоизлик қўшимча тарифларни тасдиқлади. Шундан сўнг Вашингтон Пекинга Хитой томони АҚШ билан савдо битимига киргунига қадар 104 фоизлик тарифларни ваъда қилди. Бу қарши чораларга олиб келди: Хитой АҚШга нисбатан тарифларни 84% га оширди. Ўз навбатида, Трамп Хитой товарларига божларни зудлик билан 125 фоизгача оширишни эълон қилди.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.