АҚШ ва Қатар билан биргаликда Ҳамас ҳаракати ва Исроил ўртасидаги музокараларда воситачилик қилаётган Миср вакиллари ва Исроил томони Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга қаратилган янги таклифлар билан алмашди.
Бу ҳақда Asharq News телеканали маълум қилди.
Томонлар бир-бирларига “анклавдаги ўт очишни тўхтатиш бўйича янги таклифлар лойиҳаларини” топширдилар.
Миср томонидан тақдим этилган лойиҳа, Maan агентлигига кўра, "Исроил томони томонидан гаровга олинганларга ҳам, Исроил қамоқларидан озод қилиниши керак бўлган фаластинлик маҳбусларга нисбатан ҳам қабул қилинишига яқин".
Қоҳиранинг ташаббуси радикаллар томонидан саккиз ёки тўққиз нафар тирик гаровга олинган, жумладан, Исроил ва АҚШ фуқаролигига эга бўлган Идан Александр, шунингдек, Ғазода ҳалок бўлган саккиз нафар гаровга олинган жасадларни топширишни назарда тутади.
Исроил бир неча юз фаластинлик маҳбусларни, жумладан умрбод қамоқ жазосини ўтаётган 150 арабни озод қилиши керак. 50 кун давом этадиган бу даврда Ғазо аҳолисига инсонпарварлик ёрдами етказилиши тикланади. Келишувнинг иккинчи босқичи бўйича можаро томонлари ўртасида билвосита музокараларни кафолатланган қайта бошлаш учун ўт очишни тўхтатиш муддати 70 кунгача узайтирилиши мумкин, бу эса ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва Исроил қўшинларини Ғазодан олиб чиқиб кетишни назарда тутади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.
Ижтимоий тармоқлар Ғазони тарк этмасликларини айтаётган, ўз фикрларини билдираётган ва босқинчиликка қарши тарихий курашлари ҳақида сўзлаётган одамларнинг хабарлари билан тўлиб-тошган.
2025 йил 5 май куни соат тонгги 6:10 да “Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва натижада фонтанланиш ҳолатининг қайталаниши кузатилди.
Туркия 2025 йил 1 чорак туризм натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Туркия 2025 йилнинг 1 январидан 31 мартгача 8,844 миллион халқаро сайёҳни қабул қилди ва туризмдан рекорд дараажадаги 9,5 миллиард доллар даромад олди. Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Истанбулда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакатнинг биринчи чоракда энг яхши кўрсаткичга эришганини маълум қилди.
1972 йилда учирилган «Космос 482» кемаси Венерага учиши керак эди, аммо носозликлар туфайли у ҳеч қачон Ер ёнидаги орбитадан чиқа олмади ва энди тахминан 10 майда Ерга қулайди.
1 май куни Боливиянинг шимолида жойлашган Буарес шаҳридан Тринидадга йўл олган кичик самолёт Амазонка ботқоқларига мажбурий қўнди. Бу ҳолат двигателдаги носозлик сабаб юз берган.
Ҳукмни эълон қилган судья бу ишни “жуда қайғули ҳолат” деб атади. У Мугамбенинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги юридик ютуқларини алоҳида эътироф этди.
Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг хабар беришича, Исроилнинг Хон Юнус қочқинлар лагерига кечаси уюштирган ҳужуми натижасида камида 11 киши, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлган.