Эмомали Раҳмон Қатар амири билан Тожикистондаги энг катта масжидни очиб берди

Эмомали Раҳмон Қатар амири билан Тожикистондаги энг катта масжидни очиб берди

Қўшни давлат раҳбари Қатар Амирига қурилишга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

133 минг сиғимга эга ушбу лойиҳа қурилиши 2011 йилда бошланган.

Лойиҳа қиймати 100 млн $, 70% Қатар ва 30% Тожикистон томонидан молиялаштирилган.

Қурилиш лойиҳаси Тожикистон ва Қатар мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Масжид ҳар бирининг баландлиги 75 метр бўлган тўртта минора, 47 метрли асосий гумбаз ва яна 20та катта-кичик гумбазлардан иборат.

Душанбе шимолида 12 гектар майдонда жойлашган масжидда намозхоналар, кутубхона, музей, мажлислар зали ва учрашувларни ўтказиш учун меҳмонларни қабул қилиш зали мавжуд.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!