Элдор Шомуродовни оғир кунлар кутмоқда

Элдор Шомуродовни оғир кунлар кутмоқда

«Ростов» бош мураббийи Валерий Карпин Россия чемпионатининг якуний қисмига тайёргарлик қандай кечгани ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда "tribuna.uz" хабар тарқатди.

«Ҳаммаси яхши. Гуруҳ машғулотларини ўтказяпмиз. Илк кунлар қувончли бўлди. Аммо юкламалар ортган сайин футболчилар қийналишди, кайфият ҳам шунга яраша.

Ҳаётимизда биринчи марта шундай вазиятга дуч келяпмиз. Руҳий томондан оғир бўлди: мавсумнинг давом эттирилишига шубҳа бор эди. Бундан ташқари, футболчиларга уй шароитида жисмоний ҳолатни ушлаб туриш ҳам осон бўлмади.

Энди футболчининг вужуди бунга қандай дош беришини билмаймиз. Бизни бир ойда 8та ўйин кутмоқда. Юклама жуда катта бўлади, тайёрланиш учун эса вақт оз», – деб Карпин сўзларини келтирмоқда клуб матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, "Ростов" таркибида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп суради ва Карпин айтган оғир кунлар ҳамюртимизга ҳам тааллуқли. Биз унга ғалаба ва голлар тилаб қоламиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!