Кеча Санъат ва маданият институти талабалари суратга олган "Олий таълим" қисқа метражли фильмдан сўнг бу масала яна диққат марказига қайтган. Бу фильмда талабаларнинг формаси, давомат олиш, "отработка" қилиш, кеч қолганларнинг жазоланиши фонида таълим олиш нечанчидир даражага тушиб кетгани кўрсатилган.
Иқтибос
"Мазмунга эмас, кўпроқ шаклга эътибор қаратиш авторитар режимларга хос одат. Шимолий Корея ёки Туркманистонни олинг. Тадбирларда халқ ва расмийлар роботлардек бир хил кийимда ва позада туради, ҳаракатлари ҳам, юриш-туришлари ҳам бир хил. Чунки четдан кўрганда ҳаммаси бир текис, бир хил бўлиши керак, кўзлар қувнаши керак. Мазмуни, сифати иккинчи даражали масала. "Таши ялтироқ, ичи қалтироқ" деб шуни айтишади", деб ёзган эксперт.
АҚШда қандай?
Б.Мамадиевнинг айтишича, АҚШ давлат мактабларида форма йўқ. Ҳамма ўзига эп кўрган, қурби етган нарсасини кийиб келади. Аксинча, хусусий мактабларнинг деярли ҳаммасида форма бор. Чунки улар давлат мактабларидан фарқланиб туриши учун ўз формаларини жорий этади ва хусусий ташкилот сифатида уларнинг бунга ҳаққи бор.
Экспертнинг фикрича, 20 та ўқувчи орасида бир-иккитасининг сал бошқача кийиниши "ҳаммаси бир хил, текис ва силлиқ бўлиши керак" деган "ўзбекона" қарашга мос тушмас, лекин америкаликлар бунда ҳеч қандай муаммо кўрмайди. Аксинча, улар ранг-барангликни қадрлайди, буни камчилик эмас, устунлик деб билишади.
Иқтибос
"Ўқитувчилар малакасини ошириш, мактаб моддий техник-базасини бойитиш, замонавий ва самарали ўқув услубларини жорий этиш, ўқув хоналарининг қишда иссиқлиги, ёзда салқинлиги, болаларнинг мактабга оч-наҳор келмаётгани — мана булар муҳим масалалар. Мана шу масалалар бевосита таълим сифатининг ошишига ҳисса қўшади. Умуман олганда, мактаб формаси ва ички тартиб-қоидаларнинг бўлиши ёмон эмас. Лекин улар асосий вазифага айланмаслиги керак", деб ёзган Мамадиев.
Хулоса
Экспертнинг фикрича, соат 9:00 дан бир дақиқа кечикканларни мактабга киритмаслик, ҳар куни йиғилишларда, дарс пайтида форма ва соч турмакларини текшириш, юбка ва кўйлакларнинг узун-қисқалигини ўлчаш — булар талабанинг таълим олишига умуман алоқаси бўлмаган масалалар. Б.Мамадиев мактаб маъмуриятининг ресурслари, энергияси ва эътибори, асосан, мана шундай иккиламчи нарсаларга сафарбар этилаётганини "жуда ачинарли" деб ҳисоблаган.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.
24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.
24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.
АҚШ иммиграция назорати хизматининг маълум қилишича, Италия фуқароси бўлган Хаби Лейм апрель ойидан бери мамлакат ҳудудида визада белгиланган муддатдан ортиқ қолган.
Блоггер 30 апрель куни АҚШга кирган ва унинг визаси муддатидан ошиб кетган. 25 ёшли Италия фуқароси 6 июнь куни қўлга олинган, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилган: у ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рухсат олган. Лейм ижтимоий тармоқларда воқеага изоҳ бермади.
Ғазонинг Tal ал-Султон ҳудудида гуманитар ёрдамга келган фаластинликларга қарата ўқ узилди. Бу сафар Исроил ҳарбийлари эмас, балки номаълум қуролланган маҳаллий шахслар ҳам отишмада қатнашгани гувоҳлар томонидан тасдиқланди.
Украинада катта газ захиралари борлиги анча вақтдан бери маълум. Британиянинг The Telegraph нашри мамлакатнинг сланец гази ишлаб чиқариш орқали Европа бозорида янги инқилобга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ бу режалар амалда фақат уруш тугагандан кейингина амалга ошиши мумкин.
БМТнинг янги ҳисоботига кўра, глобал миқёсда туғилиш даражалари кескин пасаймоқда. Бунга асосий сабаблар сифатида ота-она бўлиш харажатларининг ортиши ва муносиб турмуш ўртоқ топишдаги муаммолар кўрсатилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп буйруғига биноан, Калифорниядаги ҳарбий базага қарашли 700 нафар денгиз пиёда аскарлари Лос Анжелесдаги намойишларга қарши ҳаракатларда миллий гвардия сафига қўшилди. Бу қарор губернатор ва шаҳар ҳокимияти розилигисиз қабул қилинди.
Аввалроқ Туркия ҳудудида ноқонуний фаолият юритаётган яширин диний таълим муассасаларида вояга етмаган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари аниқланган ва бир қатор шахслар жавобгарликка тортилган.
Теҳрон Вашингтоннинг мавжуд таклифини қабул қилмаслигини маълум қилиб, Уммон орқали ўзининг «оғир ва мувозанатли» муқобил таклифини тақдим этмоқчи. Эрон, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни Исроилни ядровий қуролсизлантиришга чақирди.
Исроил ҳарбийлари ҲАМАС қўмондони Муҳаммад Синварнинг жасади Ғазодаги Европа касалхонаси остидаги туннелдан топилганини маълум қилди. Бу ҳолат Ғазо урушида янги босқич бошланганини англатиши мумкин.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Лос-Анжелесда уч кундан бери давом этаётган намойишлар юзасидан Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди.
1990-йилларнинг ўрталарида Корея Республикаси жадал иқтисодий ўсиш босқичида катта муаммо билан юзма-юз келди: бу — ифлосланиш эди. Шаҳарларда димиқтирувчи тутун пайдо бўлди, қишлоқ хўжалиги чиқиндилари дарёларга оқиб тушди, шаҳар ҳокимликлари эса ортиб бораётган чиқиндилар тўлқинига дуч келди.
Иккинчи жаҳон урушида Озарбайжоннинг роли жуда муҳим ва аҳамиятли эди. Озарбайжон урушнинг ҳам ҳарбий операцияларига, ҳам иқтисодий ва стратегик соҳаларига катта ҳисса қўшди. Озарбайжон халқи фронтда ҳам, орқада ҳам катта мардонавор туриб, армияга зарур ёрдам кўрсатди. Уруш бошланганда Озарбайжон аҳолиси фронтга кетишга тайёр эди.