Ҳиндистон билан Россиянинг савдо алоқалалари юқориламоқда, деди Анатолий Попов, Россиянинг энг йирик қарз берувчиси ҳисобланган Сбербанкнинг бош директори ўринбосари Reuters'га.
Сбербанк Ҳиндистонга Россия экспортининг 70% атрофидаги тўловларини амалга оширади. Россиянинг Ҳиндистон билан савдо айланмаси 2023 йилда қарийб икки бараварга ошиб, 65 миллиард долларни ташкил этди, бу мамлакат Украинадаги можаро туфайли 2022 йилда Ғарб томонидан киритилган санкциялардан сўнг Россия нефтининг асосий импортчисига айланди.
«2022 йилда Россия бизнесининг Ҳиндистон бозорига қизиқиши сезиларли даражада ошди, чунки бу бозор муқобил бўлиб хизмат қилади», деди Попов.
Сбербанкнинг Ҳиндистондаги филиали Деҳли ва Мумбайда офисларга, шунингдек Бангалорда IT-марказига эга. Жорий йилда Ҳиндистондаги офисларидаги ходимлар сони 150 фоизга ошди ва Бангалордаги марказ учун 300 IT ходимларини ёллаш ниятида.
Сбербанк Ғарб санкциялари остида ва шунинг учун АҚШ доллари ва еврода операцияларни амалга ошира олмайди ёки халқаро пул ўтказмалари учун SWIFT тизимидан фойдалана олмайди. Бироқ, Поповнинг айтишича, банк Ҳиндистонда ҳеч қандай муаммога дуч келмаган.
«Сбербанк Ҳиндистоннинг барча тўлов ва банклараро тизимларининг тўлиқ иштирокчиси ҳисобланади. Унинг фаолиятида ҳеч қандай чекловлар йўқ», - деди Попов. Ҳиндистон Россияга қарши ҳеч қандай санкцияларга қўшилмаган ва Россия билан дўстона муносабатларни сақлаб келмоқда.
Сбербанкнинг таъкидлашича, рубль ва рупийдаги операциялар муаммосиз давом этмоқда, уларнинг 90 фоизи бир неча соат ичида амалга оширилади. Бу Хитой каби бошқа савдо ҳамкорларидан кескин фарқ қилади.
Поповнинг таъкидлашича, Россияга Ҳиндистон экспортининг ўсиши Россия компаниялари томонидан ушлаб турилган рупий профицити муаммосини ҳал қилишга ёрдам берди.
Унинг сўзларига кўра, иқтисодиёти бўйича дунёда бешинчи ўринда турадиган Ҳиндистонда россиялик импортчилар қидираётган деярли ҳамма нарса бор.
Попов рубль ва рупийларни конвертация қилишнинг амалдаги механизми яхши ишлаётганини ва ҳисоб-китоб қилиш учун учинчи томон валюталарини талаб қилмаслигини айтди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин.
Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.
Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.
Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.
Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.
Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.
Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.
Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.
Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.
Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.
16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.
Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.