ЕИнинг Белоруссия авиакомпанияларига қарши санкциялар кучга кирди

ЕИнинг Белоруссия авиакомпанияларига қарши санкциялар кучга кирди

Шанбага ўтар кечаси, соат 00:00 дан эътиборан Европа Иттифоқининг Белоруссия авиакомпанияларига қарши санкциялари кучга кирди. Иттифоқ аъзолари ушбу жазо чораларига эътироз билдирмади.

Санкциялар Ryanair авиакомпаниясига қарашли самолётнинг Минскка мажбуран қўндирилишига жавоб тариқасида жорий этилди. Шундай қилиб, “Белавия” ва давлатга қарашли бошқа компаниялар самолётларининг Европа Иттифоқига аъзо давлатлар осмонидан учиб ўтиши ва аэропортларига қўниши тақиқланди. Айни пайтда ЕИ давлатлари миллий авиакомпанияларининг Белоруссияга учиши мумкин эмас.

Ryanair авиакомпаниясининг Афинадан Вильнюсга учаётган самолёти 23 май куни Минскка шошилинч равишда қўндирилган эди. Самолёт бортидан белоруссиялик мухолифатчи Роман Протасевич ва унинг ҳамроҳи, россиялик Софья Сапега тушириб қолдирилди. Белоруссия ҳукумати самолётнинг қўндирилишини унда бомба ўрнатилгани ҳақида хабар келиб тушгани билан изоҳлади, бироқ ҳаво лайнеридан ҳеч қандай бомба топилмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!