ЕЧЛ. "Реал" "Манчестер Сити"ни енгиб, финалга чиқди

ЕЧЛ. "Реал" "Манчестер Сити"ни енгиб, финалга чиқди

"Реал" ЕЧЛ ярим финали жавоб ўйинида "Манчестер Сити"ни мағлубиятга учратди.

Биринчи ўйинда "шаҳарликлар" 4-3 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Жавоб ўйинида дастлаб Гвардиола шогирдлари ҳисобни очди. Бу эса "Реал"дан камида иккита гол уришни талаб қиларди. Карло Анчелотти захирадан бир нечта футболчиларни, хусусан, Родригони туширди. Родриго эса ўйиннинг охирларида иккита гол уриб, умумий мувозанатни тиклади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса яна ўша қаҳрамон — Карим Бензема пенальти ишлади ва ўзи бу имкониятни голга айлантирди.

Якунда "Реал" 3-1 ҳисобида ғалаба қозонди, умумий ҳисоб эса 6-5. "Реал" финалда!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!