Tesla ва SpaceX асосчиси, миллиардер Илон Маск ўз криптовалютаси номи борасида бир тўхтамга келди. Унга ўз криптовалютасини яратиш ҳақида твиттерда таклиф қилишганди. Маскнинг фикрича, янги криптовалюта Мarscoin деб аталади, бу ҳақда тадбиркор Dogecoin криптовалютаси савдоси ҳақидаги твитлар занжирида ёзди.
«Бу аниқ Mаrscoin бўлади!», дейди Маск суҳбатдошларидан бирига жавобан. Унга Eloncoin вариантини ҳам таклиф қилишди, бироқ Маск уни эътиборсиз қолдирди. Янги «Жаҳон валютаси» ҳақидаги фикрлар Dogecoin эгаларини қўллаб юбориш мавзуси остидаги твитлар занжирида янгради. 15 февралда Маск «дожкоин» эгаларини валюталарини сотмоқчи бўлишса, уларни қўллаб-қувватлашга ваъда берганди. Изоҳларда эса унга ўз валютасини яратишни ва уни «жаҳон валютаси»га айлантиришни таклиф қилишди.
Олти кун муқаддам Маск «ҳодлер-болакай» бўлиши учун кенжа ўғлига (ўғлининг исми X Æ A-12) Dogecoin криптовалютасини сотиб олиб берганини маълум қилганди. Ҳодлер деб криптовалютага сармоя тикадиган ва «сотиб ол ва сақла» деган инвестиция стратегиясига эга бўлишади. Улар бозордаги ҳолатдан қатъи назар валютани ўзида сақлаб қоладиган сармоядорлар.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.