Дунёдаги энг кенг 16 полосали кўча қайси давлатда жойлашган?

Дунёдаги энг кенг 16 полосали кўча қайси давлатда жойлашган?

Шаҳар марказида йўл қуриш учун ўн минглаб квадрат метр кўчмас мулкни бузишга тўғри келган. Аргентина пойтахти Буэнос-Айресдаги Avenida 9 Julio дунёдаги энг кенг кўча сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Ушбу кўча 16 та полосадан иборат бўлиб, кенглиги 140 метрни ташкил этади.

Буэнос-Айрес "Жанубий Американинг Парижи" деб номланади, шунинг учун маҳаллий маъмурлар монументал инфратузилмани қуриш орқали ушбу обрўни мустаҳкамлашга қарор қилишди. Машҳур француз проспектидан икки баравар кенгроқ бўлган шаҳар маркази орқали автомобиль йўлини қуриш ғояси шундай туғилди.

Катта лойиҳани амалга ошириш учун ярим аср вақт кетди. Кенг хиёбон яратиш учун қурувчилар марказдаги 60 минг квадрат метр кўчмас мулкни бузиб, минглаб аҳолини бошқа жойга кўчиришлари керак эди.

Энди хиёбонда 16 та, жумладан, жамоат транспорти учун тўрт қаторли йўлак мавжуд.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!