Дунёдаги энг катта вулқон "Мауна-Лоа" уйғонди

Дунёдаги энг катта вулқон "Мауна-Лоа" уйғонди

Гавайи оролидаги "Мауна-Лоа" - ҳажми 75000 км³ бўлган мегавулқондир. Унинг қалқони остида магма фаол равишда тўпланиб, босим кучайиб боради.

Охирги марта вулқон 1984 йилда отилган. Ўшанда у энг фаол Килауэа вулқони уч йилда ҳосил қилган лавани уч ҳафта ичида чиқарди. Лава жуда тез ҳаракат қиларди ва уч соатда қирғоққа етиб келди.

1950 йилда "Мауна-Лоа" отилиши яқин атрофдаги Хоакино Мока қишлоғи ва маҳаллий автомагистрални вайрон қилган эди.

Гавайи вулқон расадхонаси "Мауна-Лоа"га сариқ огоҳлантириш белгилаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!