Финляндия кетма-кет саккизинчи йил дунёнинг энг бахтли мамлакати сифатида тан олинди. Тегишли рўйхатда Дания иккинчи, Исландия учинчи ўринни эгаллаган.
2023 йилдаги каби, ўтган йил ҳам кучли учлик сафи ўзгармаган. Швеция, Нидерландия, Коста-Рика, Норвегия, Исроил, Люксембург ва Мексика кучли ўнликдан жой олган.
Дунёнинг энг қудратли давлати ҳисобланган АҚШ атиги 24 ўринда. Афғонистон ҳозирча ер юзидаги энг бахтсиз юрт экан. Шунингдек, қуйи поғоналарда Сьерра-Леоне, Ливан, Малави, Зимбабве, Ботсвана, Конго Демократик Республикаси ва Яман қайд этилган.
Энг бахтли мамлакатлар рейтинги илк бор 2012 йил эълон қилинган эди. Мазкур тадқиқотда турмуш фаровонлигини таъминлайдиган олти асосий омил ҳисобга олинади: ижтимоий қўллаб-қувватлаш, даромад, соғлиқ, эркинлик, сахийлик ва коррупция йўқлиги. Ҳукуматлар ушбу таҳлилдан бахтга эришиш сиёсати йўналишларини аниқлаб олиш учун фойдаланади.
Натижа анъанавий тарзда 20 март – Халқаро бахт кунида эълон қилинади.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон ракеталари АҚШнинг барча ҳарбий кемаларини йўқ қилишга тайёр, деб баёнот берди Эрон олий раҳнамосининг юқори мартабали ҳарбий маслаҳатчиси ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг (ИИМК) собиқ қўмондони Моҳсен Ризоий.
Украина президенти Владимир Зеленский ва Нидерландия бош вазири Роб Йеттеннинг матбуот анжумани якунланганидан сўнг, украиналик таржимон ўзини тута олмай, ҳақоратли сўзлар ишлатди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.