“Дўмбира” устахонаси ва “Бахшилар уюшмаси” ташкил қилинади

Термиз шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йиғилишида ҳудудда маданият ва спортни ривожлантиришга қаратилган қатор вазифалар ҳам белгилаб олинди.
Жумладан, “Бойсун”, “Шалола”, “Бой-чечак”, “Чор-қарсак”, “Булбули-гўё” каби бадиий жамоаларнинг халқаро фестивалларда иштирокини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.
Маданият вазирлиги бахшичилик санъати намуналари, достон ва термаларнинг “Олтин фонди”ни яратади. “Дўмбира” устахонаси ва “Бахшилар уюшмаси” ташкил қилинади.
Шунингдек, Сурхон ёшларини спортга жалб қилиш бўйича бир ой муддатда қарор лойиҳасини киритиш, келгуси йилда “Учқизил” сув омборида байдарка ва каноэда эшкак эшиш халқаро спорт базасини ташкил қилиш топширилди.
Йиғилиш давомида ҳудудлар ва тармоқлар, тегишли идоралар раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).