ПФЛнинг собиқ директори Даврон Шоқурбонов 21 май куни ўз аризасига кўра ишдан бўшатилганди. Ташкилотнинг янги раҳбари бўлиш учун ПФЛ директори ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Диёр Имомхўжаев тавсия қилинган ва унинг номзоди қўллаб-қувватланган. У тез орада расман ташкилотнинг вақтинча раҳбари сифатида эълон қилиниши кутилмоқда.
ПФЛ расмий сайтида Шоқурбоновнинг вазифасидан озод этилгани ва унинг ўрнини ким эгаллаши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Шоқурбонов ташкилотда бирга ишлаган ходимлар билан илиқ хайрлашган ҳамда барчага омад тилаган.
Эслатиб ўтамиз, Даврон Шоқурбонов 2019 йил 17 июнда ПФЛ директори этиб тайинланганди. Собиқ қанот ҳаками бўлган Шоқурбонов ПФЛ директорлигига келишдан аввал «Бунёдкор» клубида раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Унинг кейинги фаолиятига аниқлик киритилмаган.
Маълумот учун, Диёр Имомхўжаев 2017 йилдан буён ПФЛда фаолият юритиб келади. У даставвал ташкилот директори маслаҳатчиси, кейинчалик директор ўринбосари бўлиб ишлаган.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.