Диққат! Улар сирли ва жуда хавфли

Диққат! Улар сирли ва жуда хавфли

Тимсоҳлар сайёрамизнинг қуруқликда яшовчи энг сирли ҳайвонларидан биридир. Улар уч юз миллион йил олдин, динозаврлар билан бирга яшашган ва шундан бери улар деярли ўзгармади. Динозаврлар-ку қирилиб кетишди, аммо тимсоҳлар... Жуда сирли шундай эмасми?

Замонавий тимсоҳлар ва аллигаторлар (бу тимсоҳларнинг турли хил турлари) узунлиги етти метр (тароқсимон тимсоҳ), энг кичиги - кайманга, бир ярим метрдан ошмаслиги мумкин.

Тимсоҳлар жуда хавфли бўлиб,ўлжаси томон нафақат тез сузишади, балки икки метр баландликка сакрашлари ҳам мумкин. Тимсоҳлар қуруқликка жуда яхши югуришади, ҳаттоки дарахтларга кўтарила олишади.

Жанубий Америка, Африка ва Австралияда улар одамлар учун жиддий хавф туғдиришади. Аммо Мадагаскар оролида маҳаллий аҳоли тимсоҳларни муқаддас ҳайвонлар деб билишади ва агар бу йиртқич бир одамни ўз қурбони сифатида танласа, маҳаллий аҳолини қурбонни омадли деб ҳисоблайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!