Ироқ парламенти депутатлари коронавирусга чалиниш қўрқуви остида парламент йиғилишларида иштирок этишдан бош тортмоқда. Бу ҳақда Shafaq ахборот агентлиги парламентдаги манбага таяниб хабар берди.
“Айни вақтда йиғилишлар ўтказилиши тиклангани ёки чақиртирилганининг бирорта аломати йўқ. Парламент аъзолари коронавирусга чалинишдан қўрқиб палата йиғилишларига келишмаяпти”, деб маълум қилган манба.
Унинг таъкидлашича, 30 дан ортиқ депутат коронавирусга чалинган, улардан баъзилари даволанишда. Шу сабабли парламент йиғилишларини видеоформат шаклида ўтказиш режаси ишлаб чиқилмоқда.
Охирги маълумотларга кўра, Ироқда коронавирусга чалинганлар сони 45 мингдан, вафот этганлар сони 1,7 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда. Ироқ соғлиқни сақлаш вазирлиги аввалроқ мамлакат коронавирусга чалинишнинг энг юқори даражасига чиқаётанини маълум қилган. Ироқда коронавирус сабабли киритилган комендантлик соати амал қилиши давом этмоқда, ички ва халқаро авиаалоқа ҳамда таълим муассасалари фаолияти тўхтатилган.
Дам олиш кунлари республика ҳудудига Каспий денгизи жанубидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат марказий ва шарқий ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда кучли бўлиши, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.
Украина урушида 3000 га яқин этник қозоқ ҳалок бўлди, улар ўз ихтиёри билан Россия армияси сафига қўшилганлар ҳам, сафарбар қилинганлар ҳам, деб хабар бермоқда «Orda» ушбу маълумотларни тўплаётган кўнгиллиларга таяниб.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, шанба куни руслар Украина бўлинмалари ва аҳоли пунктлари позицияларига 82 та ҳаво ҳужумини амалга оширган, хусусан, 130 та бошқариладиган бомба ташлаган.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан 2017 йилда Гамбургда бўлиб ўтган учрашувда ундан Украинага ҳарбий ёрдам ҳақида қандай фикрда эканлигини сўради.
Италиянинг Генуя шаҳри кўчаларида 7-октабр куни ўзининг туғилган кунини нишонлайдиган Россия президенти Владимир Путинга табриклар ёзилган юзлаб варақалар пайдо бўлди . Фотосуратлар варақалар билан РИА Новости томонидан чоп этилди .
Берлинда Хамаснинг Исроилга ҳужуми йиллиги арафасида иккинчи кундирки , Фаластин ва Исроил тарафдорлари бўлган оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда . Бу ҳақда ТАСС мухбири хабар бермоқда .
2023 йил октабр ойида анклавда операция бошланганидан бери Исроил ҳарбий ҳаракатлари натижасида Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 41,9 мингга яқинлашмоқда.
Аниқлик киритилишича, бу ҳужум бир кечада амалга оширилган бир қатор ҳужумлар ортидан содир бўлган, улар давомида Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчилари Бейрут ҳудудидаги ўқ-дорилар омборлари, штаб-квартиралари ва террорчилар инфратузилмаси объектларига зарба беришган.