Депардьени зўрлашда айблашди: жабрдийда 20 ёшли қиз

Депардьени зўрлашда айблашди: жабрдийда 20 ёшли қиз

Париж прокуратураси Жерар Депардьега қарши зўрлаш айблови бўйича ишни қайта очди.

Маълумотларга кўра, актёрни исм-шарифи ошкор қилинмаган 20 ёшли актриса айбламоқда.

Қизнинг таъкидлашича, 71 ёшли Депардье уни Париждаги уйида 2018 йил августида зўрлаган.

Ёш актрисанинг полицияга берган шикояти сабаб ўша пайтнинг ўзидаёқ дастлабки тергов ўтказилган. Аммо Депардьенинг айбдорлигини исботловчи етарли далиллар тўплашнинг имкони бўлмаган.

Бироқ, француз қонуний процедуралари схемаси қизга ишни қайта очишни талаб қилишига имкон берган ва энди прокуратура бу иш билан қайта шуғулланишга мажбур.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!