Дембеле "Барселона"ни тарк этишга қарор қилди

Дембеле "Барселона"ни тарк этишга қарор қилди

"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле жамоани тарк этишга қарор қилди. Mundo Deportivo хабарига кўра, футболчи ва унинг атрофидагиларни шартномани узайтириш бўйича яна бир таклиф қониқтирмаган.

Каталонияликлар олдинроқ таклиф қилган янги шартнома бандларини ўзгартирмаган. 25 ёшли Дембеле 30 июнгача шартномани узайтирмайди.

Футболчи эркин агент сифатида Лондоннинг "Челси"сига ўтиши мумкин.

2021/22 йилги мавсумда франциялик ҳужумчи каталонияликлар сафида барча мусобақаларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (1 )

    ILHOMJON
    Кетовир сен узи барсага келиб нимани қойиллатдинг