Деҳлида ҳаво хавфли даражада ифлослангани сабабли бир қатор чекловлар жорий қилинди

Деҳлида ҳаво хавфли даражада ифлослангани сабабли бир қатор чекловлар жорий қилинди

Деҳли пойтахт округи ҳокимияти шаҳарда ҳаво хавфли даражада ифлослангани сабабли чекловлар киритади. Бу ҳақда Ҳиндистон пойтахти бош вазири Арвинд Кежривал маълум қилди.

«Душанбадан бошлаб, бир ҳафта давомида барча мактаблар ёпилади, ўқувчилар виртуал шаклда таълим олади. Шаҳардаги барча қурилиш ишлари 14 ноябрдан 17 ноябргача тўхтатилади», — деди у.

Кежривалнинг қўшимча қилишича, барча давлат муассасалари бир ҳафта давомида масофадан ишлаш режимига ўтади.

Нью-Деҳли ва унинг атрофидаги Гургаон, Ноида ва Ғозиобод шаҳарларида 5 ноябрдан буён ҳаво сифати кескин ёмонлашган. Аҳоли ҳаво етишмаслиги ва кўз қичишишидан шикоят қилмоқда, тиббиёт муассасаларига мурожаатлар сони кўпайган.

Ҳиндистон пойтахтида ҳаво ифлосланишининг асосий сабаби шаҳар атрофидаги далаларда кузги ҳосил йиғиштириб олинганидан сўнг сомонларнинг ёқиб юборилишидир. NDTV телеканалининг хабар беришича, жума куни кечқурун пойтахт атрофидаги далаларда 4 мингдан ортиқ ёнғин қайд этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!