Брюсселда бўлиб ўтган учрашувда Дания мудофаа вазири Троэльс Лунд Поульсен ва Гренландия ташқи ишлар вазири Вивиан Моцфельдт НАТО бош котиби Марк Рюттега Арктикада иттифоқ миссиясини тузишни таклиф қилишди.
Бу ҳақда Дания бош вазири музокаралардан сўнг маълум қилди.
"Биз буни таклиф қилдик ва НАТО бош котиби ҳам бунга эътибор қаратди. Умид қиламанки, биз бунга асос ярата оламиз", деди Поульсен.
Дания мудофаа вазири Рютте вазирларни диққат билан тинглаганини қўшимча қилди. "Менимча, Бош котиб биз дуч келаётган қийинчиликни тўлиқ тушунади", деди даниялик сиёсатчи.
Унинг қўшимча қилишича, бу НАТО билан боғлиқ масалаларга ҳам тегишли. Қўшма Штатлар иттифоқнинг энг нуфузли аъзоси. "Агар АҚШ эртага НАТОдан чиқса, биз бу билан ўзимиз курашишда жуда катта қийинчиликларга дуч келамиз", деди Поульсен ва Дания АҚШ билан Гренландия ва Арктика бўйича мулоқот қилишга уринишда давом этишини қўшимча қилди.
Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Хаби Алонсонинг рафиқаси Нагоре Аранбуру турмуш ўртоғининг бош мураббийлик лавозимини тарк этиши ҳақида фикр билдирди.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Ташаббуснинг асосий мақсади узоқ муддатли тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни шакллантириш учун масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр бўлган давлатларни бирлаштиришга қаратилган янги халқаро тузилма — Тинчлик кенгашини тузишдан иборат.
Покистоннинг Карачи шаҳрида савдо марказида содир бўлган йирик ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди. Яна 70 дан ортиқ одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Маълум бўлишича, бу эркакнинг иккинчи оиласи бўлиб, эркак олдин хам болаларга зўравонлик қилган. Эркак билан мунтазам равишда профилактик ишлар олиб борилган.
Лосьон эса таркибида спирт миқдори паст бўлган косметик маҳсулот ҳисобланади ва асосан: терини тозалаш ва ортиқча ёғланишни камайтириш, косметика қолдиқларини бартараф этишга мўлжалланган.
АҚШ президенти бундай фикрни Politico'га берган интервюсида билдирди. Доналд Трамп Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийни "мамлакатни бошқаришга қодир эмас" деб атади.
Италияда Россияга қарши жорий этилган санкцияларни бузгани учун 33 минг тонна металл хомашёси ортилган кема мусодара қилинди. Кема Новороссийскдан йўл олган бўлиб, Бриндизи портида ушланган.
Франция президенти ва қўшинлар бош қўмондони Эммануэль Макрон payshanba куни Стратегик авиация базаси Истрес, Буш-дю-Ронда мамлакатнинг “миллий мудофаа йўриқномалари” ҳақида нутқ сўзлади.