«Шимолий оқим - 2» газ қувури оператори бўлган Швейтсарияда рўйхатдан ўтган Nord Stream 2 AG компанияси Дания Энергетика агентлигидан тегишли рухсат олди. Агентлик қувурда сақлаш ишларини олиб бориш заруратини унинг зарар кўрган қисмларида – А линиясида – ҳали ҳам катта миқдорда табиий газ мавжудлиги билан изоҳлади. Иккинчи линия – Б – диверсия натижасида зарар кўрмаган ва тўлиқ газ билан тўлдирилган.
Режага кўра, «Шимолий оқим - 2» қувурларининг очиқ учларига махсус ёпқичлар ўрнатилади. Бу чоралар газнинг қўшимча сизиб чиқишининг олдини олиш ва қувурни сув билан тўлишдан ҳимоя қилиш учун кўрилади. Шундан сўнг, учлари шағал ва бетон юклар билан ёпилади. Ишлар 2025 йилнинг иккинчи ва учинчи чоракларида амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, уларнинг давомийлиги 2-3 ҳафта бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг сентябрида «Шимолий оқим - 2»нинг икки линиясидан бирида портлаш содир этилган эди. Шунингдек, биринчи «Шимолий оқим» ҳам портлаш натижасида вайрон қилинган бўлиб, у йиллар давомида Россия газини Германияга етказиб берган эди. Шу вақтдан бери немис ОАВлари ўтказган кўплаб суриштирувлар натижаларига кўра, портлаш операциясида олти нафар украин ҳарбий хизматчиси ва бир нечта фуқаро иштирок этгани аниқланган. Аммо операция ҳақида Украина президенти Владимир Зеленский хабардор бўлганми-йўқми, бу ҳали ҳам номаълум.
Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош директори доктор Мунир ал-Бурш "Anadolu" ахборот агентлигига хабар беришича, Исроил ҳужумлари Ғазо секторидаги энг йирик тиббиёт муассасаси бўлган "Ал-Шифа" тиббиёт мажмуасининг 95 фоиздан ортиқ қисмини вайрон қилган.
АҚШ президенти Доналд Трамп февраль ойидан бошлаб Канада ва Мексикадан келтирилаётган маҳсулотларга бож тўловлари жорий этиш ниятидан қайтмагани ҳақида сешанба куни Оқ уйда маълум қилинди.
АҚШдаги президентлик сайловларида Трампнинг ғалабаси ва унинг Россия-Украина урушига муносабатидан келиб чиқиб, Путин Украина ва Молдовани назорат остига олиш бўйича "B" режасига ўтиши эҳтимолдан холи эмас.
Тўлиқ шаффофлик учун мен Индиана штати полициясидан отишмада иштирок этган зобитга нисбатан тергов ўтказишни сўрадим, — деди Жаспер округи шерифи Патрик Уильямсон.
2013 йилнинг октябр ойида ўз даврининг йирик тадбиркори бўлган Шомурод Нурмаматов турмуш ўртоғи билан бирга ўз уйида ўлдириб кетилган. Орадан қарийб 12 йил ўтганига қарамай ушбу жиноят ҳамон одамларнинг тилида турли миш-мишларга қоришиб юради: кимдир “бойнинг душмани бой бўлади-да” деса, бошқа биров “бу ишда жуда катта одамларнинг қўли бўлган” дейди. Хўш, аслида тадбиркорни ким ва нима мақсадда ўлдирганди?