Интернетда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Янги йил байрамларидан сўнг ахборот майдонидан йўқолгани ва расмий тадбирларда кўринмаётгани тўғрисидаги маълумотлар "ёмонлик истовчилар" ва "фитначи"ларнинг "уйдирмалари" эканлиги айтилди.
Бу ҳақда республиканинг миллий сиёсат, ташқи алоқалар, матбуот ва ахборот вазири Аҳмад Дудаев "Чечня сегодня" нашриётига берган шарҳида маълум қилди.
У Чеченистонда бундай "уйдирмаларга" аллақачон кўникиб қолишганини таъкидлади - "айтганларидек, бу ҳеч қачон бўлмаган ва мана яна такрорланмоқда". Дудаевнинг айтишича, йил бошидан буён Қодиров "ўз фаолиятини фаол равишда бошлаган, барча масалаларни шахсан назорат қилиб келмоқда", унинг иши ҳақидаги маълумотлар эса "очиқ расмий қисмдан" турли платформаларда эълон қилинмоқда.
Шу билан бирга, Дудаев 13 январдан бошлаб Чеченистон раҳбари расман таътилда эканлигини маълум қилди. Унинг расмий веб-сайтида тегишли фармойиш эълон қилинган. Қодиров бу даврдаги республика раҳбари вазифасини Чеченистон ҳукумати раиси Муҳаммад Довудовга юклади.
Дональд Трамп Европа Иттифоқи ҳисобидан Украинага қўшимча Patriot ҳимоя тизимларини жўнатишни ваъда қилди ҳамда Владимир Путинни ҳужумларни кучайтиришда айблади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.
Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.