Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда вилоят Миллий гвардия бошқармаси ходимларидан иборат тезкор гуруҳ томонидан рейд тадбирлари ўтказилди.
Тезкор тадбирлар давомида вилоят ҳудудида ноқонуний ов қилиб юрганлар аниқланди. Хусусан, Музработ тумани «Ипак йўли» маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Р., Шўрчи тумани А.Сафаров ЦИУда яшовчи фуқаро Ш.Р., «Охунбобоев» ЦИУда яшовчи фуқаро Б.О., «Алпомиш» маҳалласи фуқароси А.Б., «Бунёдкор» маҳалласида яшовчи фуқаро Р.Х., фуқаро Ч.А. ва М.А. ов қилиш рухсатномасисиз ов қилиш талабларига риоя қилмаган ҳолда ўзига тегишли бўлган ов қуроллари билан ов Музработ туман «Ипак йўли» маҳалласидаги «Шолипоя» массивида, яъни чегара зонасида ов қилиб юрганлиги маълум бўлди.
Фуқаролар ушбу ҳаракати билан Ўзбекистон Республикаси «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг 17-23-27-моддалари ва «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 32-33-моддалари талабларини қўпол равишда бузишган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқароларнинг ҳар бирига нисбатан Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодекснинг 90-моддаси 1-қисмига асосан БҲМнинг 20 баробари — 7 миллион 500 минг сўмдан, жами 52 миллион 500 минг сўм маъмурий жарима чораси қўлланилди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Сурия хавфсизлик кучлари ва собиқ президент Башар ал-Ассад тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувлар фонида Латакия вилояти Ички хавфсизлик бошқармаси жума куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 га қадар комендантлик соати жорий қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода тарбиячи, дастлаб, болаларга бақиргани, сўнгра улардан бир нечтасининг бошига ургани ва силтаганини кўриш мумкин.
Нашр маълумотларига кўра, президентнинг гаровга олиш ишлари бўйича вакили Родни Беҳлер томонидан ташкиллаштирилган учрашувлар сўнгги ҳафталарда Доҳада бўлиб ўтган.
Россия телеграм-каналлари хабар беришича, постсовет ҳудудидаги энг машҳур Киллердан бири, Россия колониясида жазо муддатини ўтаётган 58 ёшли Лёша-солдат лақабли Алексей Шерстобитов Украинага урушга бориш истагини билдирган.
АҚШ президенти Доналд Трамп билан унинг Мар-а-Лаго қароргоҳида яккама-якка ўтириб овқатланиш (кечки овқат) 5 млн долларга тушади. Wired портали бу ҳақда ўз манбаларига асосланиб хабар берди.
Жанубий Каролина ўрмон хўжалигининг 410 га яқин ходими, камида 128 та ўт ўчириш машинаси, шунингдек, Жанубий Каролина миллий гвардияси аскарлари ва иккита «Blackhawk» вертолёти ёнғинга қарши курашмоқда.
Ҳамёнбоп (нархи — $600) iPhone 16e смартфони сотуви ёмон бошланди. Таниқли инсайдер ва Bloomberg журналисти Марк Гурман Apple Store вакилларидан олинган маълумотлар асосида шундай хабар берди.
Мактаб маъмурияти ўша куни ўқитувчи ва қиз ўртасида тортишув бўлганини тасдиқлади ва охирги кунларда қизнинг руҳиятида ўзгариш кузатилмаганини маълум қилди.