Дажжол қаерда яшайди?

A A A
Дажжол қаерда яшайди?

Барчамизга маълумки, Дажжол қиёмат қоим бўлиши олдидан ер юзида чиқиб, кўплаб одамларнинг йўлдан адашишларига сабаб бўладиган махлуқдир. У ҳақида баъзи савол-жавобларни келтирсак.

— Дажжол қаерда яшайди?

— Аллоҳ таолонинг Ўзигагина маълум бўлган оролда.

— Дажжол чиққанидан кейин қанча яшайди?

— 40 кун яшайди.

— Бу кунларнинг узунлиги қай даражада бўлади?

— Дажжол чиққан биринчи кун бир йилдек, иккинчи кун бир ойдек, учинчи кун бир ҳафтадек, қолган кунлар бизнинг кунларимиздек ўтади.

— Дажжолнинг ёнида нималар бўлади?

— Ёнида жаннат, дўзахи ёки икки дарё бўлиб, бири муздек, иккинчиси алангаланиб қайнаб турган бўлади.

— Ундаги жаннат ва дўзах ҳақиқийми?

— Йўқ, ундаги жаннат аслида дўзах, дўзах эса аслида жаннатдир.

— Дажжолнинг тезлиги қанчалик бўлади?

— У шамол каби тез юради. Ҳадиси шарифда шундай келган:

«Эй Расулуллоҳ! У ер юзида қандай тезликда ҳаракат қилади?» «Ортидан шамол эсган ёмғирли булут каби. У бир қавмга келиб, даъват қилади. Улар унга иймон келтириб, даъватини қабул қиладилар...» (Имом Муслим 2937. Имом Термизий 2240).

— Дажжол қаерларга кира олмайди?

— Тўрт жойга кира олмайди: Маккага, Мадинага, Қуддусга, Тур тоғига. Бир ҳадисда бундай дейилган: «Дажжолнинг оёғи, биронта маконга етмай қолмайди. Лекин Макка, Мадина, Байтул-мақдис ва Тур тоғи бундан мустасно. Чунки фаришталар уни бу жойлардан қувиб чиқаради». (Имом Қуртубийнинг «Тазкира» китоби).

— Дажжол неча кишини ўлдиради?

— Бир мўмин йигитни ўлдиради. У йигит ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Бу (мўмин киши) оламлар Роббиси ҳузурида шаҳидларнинг энг улуғидир». (Имом Муслим, Имом Бухорий ривоятлари).

— Дажжолнинг шакли қандай?

Саид ибн Жумҳон Сафийнадан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба ўқиб, шундай дедилар: «Ҳар бир Набий умматини Дажжолдан огоҳлантирган. Огоҳ бўлинглар, унинг чап кўзи ғилай. Ўнг кўзининг устида ортиқча эти бор. Икки кўзининг ўртасига «кофир» деб ёзилган...» (Тайолиси ва Имом Аҳмад ривоятлари).

Бошқа бир ҳадисда «Ўқишни биладиган ва билмайдиган ҳар бир мўмин уни ўқий олади» дейилган.

— Дажжолни ким ўлдиради?

— Аллоҳнинг Набийси Исо алайҳиссалом ўлдирадилар.

— Ер юзида Дажжолнинг фитнасидан каттароқ фитна бўлганми?

— Ер юзида Дажжол фитнасидан кўра каттароқ фитна бўлмаган.

Абу Умома ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга нидо қилиб, шундай дедилар:

«Эй инсонлар! Аллоҳ Одам зурриётини яратгандан бери, ер юзида Дажжол фитнасидан кўра каттароқ фитна бўлмаган. Аллоҳ азза ва жалла биронта Набийни юборган бўлса, албатта, у умматини Дажжолдан огоҳлантирган. Мен набийларнинг сўнггисиман. Сизлар энг сўнгги умматсиз. Шубҳасиз, у сизларга чиқади. Агар у мен орангизда бўлган вақтда чиқса, мен ўзим ҳар бир мусулмон учун у билан ҳужжатлашиб (ғолиб чиқаман). Агар у мендан кейин чиқса, ҳар бир киши ўзи учун ҳужжатлашади. Аллоҳ менинг ўрнимга ҳар бир мусулмонга ёрдам беради...» (Ибн Можа ривояти).

— Дажжол қаердан чиқади ва унга кимлар эргашади?

— Дажжол шарқдан, аниқроғи, Хуросондан... Исфахоннинг Яҳудийя номли қишлоғидан чиқади. Сўнгра Ироқ билан Шом ўртасидаги Ҳижоз ерига боради.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Дажжол машриқдан, Хуросон деган ердан чиқади. Юзлари тери қопланган совутга ўхшайдиган гуруҳлар унга эргашади».

(Имом Термизий ва Ибн Можа ривоятлари).

— Дажжолга дунёдаги барча кофирлар, яҳудийлар, шу жумладан, Исфаҳон яҳудийларидан етмиш мингтаси эргашади. Қолаверса, мусулмонлар ичидаги жоҳиллар, илмсизлар, авомлар, аёллар ва ёш болалар эргашиб кетишлари айтилган.

— Дажжол сўзининг маъноси нима?

— Дажжол сўзининг луғавий маъноларидан бири «Ерни кесиб ўтувчи» деганидир. Бу малъун, узоқ масофаларни тезлик билан босиб ўтишда, ерни тез суратда айланиб чиқишда ғайриоддий қудратга эга. Шунинг учун унга «Дажжол» деб ном берилган. У ер юзини хачирга ўхшайдиган думсиз эшагига миниб, айланиб чиқади. Эшагининг икки қулоғи ораси қирқ зироъ келади. Дажжол шамол ҳаракатлантирган ёмғирли булут каби, ер юзида тез суръатда ҳаракат қилади. Бу ҳам Аллоҳ бандаларига юборадиган синовлардан ҳисобланади.

— Дажжолдан қутулиш учун нима қилиш керак?

— Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларда айтган ишларни қилиш керак.

Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб дуо қилар эдилар: «Аллоҳим! Мен Сендан, дангасаликдан, қариб-қартайишдан, гуноҳдан, қарздор бўлишдан, қабр фитнаси ва қабр азобидан, дўзах фитнаси ва дўзах азобидан ва бойлик фитнасининг ёмонлигидан паноҳ сўрайман. Мен Сендан яна фақирлик фитнасидан паноҳ беришингни, Масиҳи Дажжол фитнасидан паноҳ беришингни сўрайман. Аллоҳим! Менинг хатоларимни сув, қор ва дўл билан ювгин. Оқ кийим кирдан тозалангани каби қалбимни ҳам хатолардан тозалагин. Машриқ билан Мағрибни узоқлаштирганинг каби мен билан хатоларим орасини ҳам узоқлаштиргин». (Бешовлари Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар).

Демак, доим дуоларимизда ушбу дуони ҳам қилиб юришимиз керак.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Сизлардан биронта киши Дажжолга йўлиқса, унга Каҳф сурасиниг аввалини ўқисин». (Имом Термизий ривоятлари).

Ҳазрати саййидимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам яна шундай дедилар:

«Сизлардан биронта киши Дажжолга дуч келса, унинг юзига тупурсин ва Каҳф сурасиниг аввалини ўқисин». (Имом Табароний ривоят қилганлар).

Демак, Каҳф сурасини ёдлашга ҳаракат қилиб боришимиз керак экан.

Аллоҳ таоло барчамизни дажжол фитнасидан асраб, Ўзининг ҳузурига иймон билан боришимизни насиб этсин!

Islom. uz сайти ва бошқа интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

Ҳусановга жиддий рақобатчи келади

Франциялик ҳимоячи Ибраима Конате катта эҳтимол билан бу ёзда “Ливерпуль”ни тарк этади.

1 июндан тарифлар ошади: олдиндан тўлов қилганлар 2 ой эски нархда тўлайди

Табиий газнинг базавий нархи эса 1 куб метр учун 2 минг сўм этиб белгиланди.

АҚШда қуш уяси сабабли харидор ўзи сотиб олган автомобилга эгалик қила олмаяпти (фото)

Бу ҳақда Autoblog хабар берди.

Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасидаги энг катта йўқотиш қайси футболчи эканини айтди

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро «Марказий сектор» лойиҳасига берган интервюсида таркибдаги энг катта йўқотиш ҳақида гапирди.

Нетаньяху Қуддусдаги шифохонага ётқизилди

Исроил бош вазири кеча тунда Қуддусдаги “Хадасса Эйн-Карим” шифохонасига стоматологик муолажа учун ётқизилди.

Ўзбекистонда июнда аномал иссиқ оқибатида ҳарорат +47° гача чиқади

Ўзгидромет хабарига кўра, ёзнинг биринчи ойида ўртача кунлик ҳарорат +31°…+36° гача кўтарилади

Шоҳжаҳон Эргашев: "Шаҳрамнинг жангини кўриб, шуни тушундим-ки..."

Супер енгил вазн тоифасида IBF камари учун ўзбекистонлик собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев WBA Regular камари учун жанг қилган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов ҳақида гапирди.

Суперкомпьютер футбол бўйича ЖЧда ким ғолиб бўлишини айтди

Шу билан бирга, Opta статистика портали FIFA Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг чемпионлик имконияти 0,07% деб баҳоланган.

Каннаваро Ҳусановдан бошқача ўйнашни талаб қилди!

2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Украина президенти америкалик конгрессменлар Ричард Блументал ва Жим Хеймс билан учрашди

Ричард Блументал Россияга қарши 500 фоизлик божхона тўловларини жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳаммуаллифи ҳисобланади

Қора денгизда учта танкерга дронлар ҳужум қилди

Таъкидланишича, ушбу учала кема ҳам Россиянинг “соя флоти” таркибига киради ва санкциялар остида ҳисобланади.

АҚШ Ўзбекистоннинг бўлажак рақибидан 21 кунлик карантин талаб қилди

Шу йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар Шимолий Америка қитъасининг уч давлати — АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионати старти арафасида жиддий муаммо юзага келди. Мусобақа йўлланмасини қўлга киритган Конго Демократик Республикаси (ДР) терма жамоасининг мундиалдаги иштироки хавф остида турибди.

Эрон АҚШ ўт очишни тўхтатиш режимини бир неча бор бузгани ҳамда Трампнинг Ўмонга қарши таҳдидли баёнотларини қоралади

Эрон ТИВ расмий вакили Исмоил Бағоий бугун, 28 май куни тонгда Бандар Аббос ҳудудига АҚШ томонидан уюштирилган ҳарбий ҳужумни қоралаб, бу ҳаракатлар Эроннинг ҳудудий яхлитлиги ва миллий суверенитетига қарши тажовуз эканини таъкидлади

Россия Арманистондан сабзавот ва қулупнай олиб киришни тақиқлади

7 июн куни Арманистонда парламент сайловлари бўлиб ўтади.

Сув насоси ичига яширилган наркотик модда фош этилди

Аниқланишича, у интернет наркодўконда “омборчи” вазифасида ишлаган

"Дунё ҳақиқатни билиши керак "

Россия ТИВ вакили терракт жойига келган хорижий журналистларнинг фикрларини ҳам келтирди

Тошкентда токарлик цехида йирик ёнғин содир бўлди

Хабарга кўра, ёнғин соат 00:58 да қуршаб олинган ва соат 01:31 да ўчирилган.

Ниҳоят! Тошкентда мактабдаги можарода ўқитувчи айбсиз деб топилди

Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.

Чехия Украинадан келган қочқинлар учун қоидаларни кучайтирмоқда

ČTK агентлиги хабар беришича, ҳужжат парламент қуйи палатасига тасдиқлаш учун юборилган.

Россия Украинадаги “қарор қабул қилиш марказлари”га зарбалар бериш билан таҳдид қилди ва хорижликларни Киевни тарк этишга чақирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украинанинг аннексия қилинган Луганскдаги ётоқхонага берган зарбасига жавобан, Россия Қуролли кучлари Киевдаги мудофаа корхоналари, “қарор қабул қилиш марказлари” ва қўмондонлик пунктларига зарбалар берилиши ҳақида таҳдидли баёнот эълон қилди.

Хитой компанияларининг Ўзбекистонда туризм соҳасида фаолият кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди

Хитойнинг Сиан шаҳрида бўлиб ўтган “III Ўзбекистон – Хитой ҳудудлараро форуми” доирасида Туризм қўмитаси раиси А. Аққулов Хитойнинг “Fei Jing Tourism” компанияси (чиқиш туризми) вице-президенти Веи Жие, “Winner Hydrogen” транспорт компанияси бош директори Луо Тианши ҳамда “Shaanxi Tourism Group” компанияси бош директори ўринбосари Сзао Юеванг билан музокаралар ўтказди.

Венесуэлада маҳбуслар тергов изоляторини эгаллаб олди

Маҳбуслар директорнинг ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда. Улар қамоқхона миноралари томига кўтарилган, баъзилари эса матрасларни ёқиб юборган.

Киевдаги “Чернобиль” музейида ёнғин чиқди

Маълум қилинишича, миллий Чернобиль музейи фақат апрель ойи охирида кенг кўламли реставрациядан кейин қайта очилган эди.

Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган фундаментал нашрлар Олмаотада тақдим этилди

2026 йил 22 май куни Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонасида Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган Турк маданияти ва мероси жамғармасининг фундаментал илмий нашрлари тантанали равишда тақдим этилди.

Лукашенко ва Макрон узоқ вақтдан сўнг телефон орқали мулоқот қилди

Минск расмийларига кўра, қўнғироқ ташаббуси Франция томонидан билдирилган.

АҚШ элчихонаси Киевда йирик ҳаво ҳужуми хавфи ҳақида огоҳлантирди

АҚШнинг Киевдаги элчихонаси яқин 24 соат ичида Украина ҳудудига «сезиларли ҳаво ҳужуми» бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш эълон қилди.

Ливанда Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3123 кишига етди

Вазирлик билдиришича, 2 мартдан буён бошланган ҳарбий кескинлашув даврида қурбонлар умумий сони 3123 кишига, яраланганлар сони эса 9506 кишига етган.

Исроилга ҳозирда 51 та давлат ҳарбий маҳсулот етказиб бермоқда

Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.

Норвегияда “энг чиройли ҳожатхона” хавфсизлик сабаб ёпилди

Андайя оролида жойлашган ва фьорд манзараси билан машҳур бўлган жамоат ҳожатхонаси ҳарбий хавфсизлик туфайли ёпилди.

Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилди

Шифокорлар томонидан болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг у яқинларига топширилди. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши экани маълум қилинмоқда.

Хитойда кўмир конидаги портлашда 90 киши ҳалок бўлди

Хитой раиси Си Жинпинг тирик қолганларни излаш ва жабрланганларни қутқариш учун барча куч ва воситаларни сафарбар қилишни буюрган.

Рубио: Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокаралар тўхтатилди

Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Швециянинг Хелсингборг шаҳрида бўлиб ўтган НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғинида маълум қилди.

“MV Hondius” кемасида хантавирусга чалинганлар сони ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.

Ҳантер Байден Исроилни отасига қарши кампания билан боғлади

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.