“Coca-Cola” компанияси рекламасидаги Санта сабаб судга берилди

“Coca-Cola” компанияси рекламасидаги Санта сабаб судга берилди

Россиянинг Томск шаҳри фуқароси Денис Амосов “Coca-Cola” компаниясига қарши янги йил ичимликлар рекламасида Санта-Клаус пайдо бўлганлиги сабабли судга мурожаат қилди.

Бу ҳақда "Сибдепо" портали хабар берди.

Таъкидланишича, Денис ўз даъвосини компаниянинг Санта-Клаус образи орқали Қорбобо ва Қорқизни "сиқиб чиқараётганлиги" билан изоҳлаган.

"Болалар ва катталар ўртасида бахтли йил фақат “Coca-Cola” ва Санта-Клаус билан бўлиши мумкин деган тушунчалар пайдо бўлмоқда", дейилади суд даъвосида.

Денис, шунингдек, рус маданиятининг эртак қаҳрамонлари билан унчалик таниш бўлмаган ёш авлод учун "қўрқишини" таъкидлади.

Амосов товон пули сифатида 30 миллион рубл олмоқчи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!