Чўлпон таржимони: "Кеча ва кундуз"нинг "кундуз"и ёзилмаган

A A A
Чўлпон таржимони: "Кеча ва кундуз"нинг "кундуз"и ёзилмаган

Ноябр ойида Чўлпоннинг "Кеча ва кундуз" романи инглиз тилида нашрдан чиқади. Уни Мичиган университети аспиранти Кристофер Форт таржима қилган. Форт яқинда Чўлпон ижоди ва ҳозирги Ўзбекистон ҳақида мақоласини эълон қилди. Minbar ушбу мақолани тақдим этади:

Август-сентябр ойларида постсовет давлатларининг баъзилари ташкил топган кунларини нишонлайдилар. Ўтган ҳафта Европа Иттифоқи сталинизм ва нацизм қурбонлари хотираси кунини нишонлади. 1 сентябрда Марказий Осиёсининг энг гавжум мамлакати бўлган Ўзбекистон эса ўзининг Мустақиллик кунини нишонлади. Замонавий ўзбеклар учун Сталин қатағонида, яъни 1936 йилдан 1938 йилгача ўлдирилган анти-империалист миллатчи зиёлилар бугунги кунда миллий мифологиянинг муҳим қисмидир. Қатағон қурбонлари бўлган ўзбек зиёлиларининг орзулари замонавий Ўзбекистонда амалга ошди. Шу каби ўзбек зиёлиларининг энг кўзга кўринган аъзоси – шоир, ёзувчи ва драматург Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон эди, у 1934 йил ёзган "Кеча ва кундуз" романи менинг таржимамда ноябр ойида инглиз тилида нашр этилади.

Сталинизм ўзбек халқининг истеъдод дунёсини ақл бовар қилмайдиган даражада талон-торож қилди.

Чўлпон Сталиннинг зулм машинаси – НКВД томонидан ўлдирилганда 41 ёшда эди. Чўлпон шахси бугунги кунда жуда муҳим ва сирли шахс. Унинг ҳаёти ва шеърияти ҳақида яхлит тасаввур йўқлиги тарихда акс-садо берди ва бу ҳолат ўзбек жамиятининг Чўлпонга бўлган муносабатига йиллар давомида таъсир қилиб келди. Аниқ тасаввурнинг йўқлиги Чўлпон таржимаи ҳоли, асарларини Ўзбекистоннинг ўтмиши, бугуни ва келажаги билан боғлаб ҳар хил таҳлил қилиш имкониятини беради.

Сталиннинг ўлимидан кейин совет ўзбеклари бу йўқликни яратдилар ва қўллаб-қувватладилар. 1938 йилда Чўлпон вафотидан сўнг, унинг асарларини қайта босишга рухсат берилмаган, ҳатто унинг номи ҳам оммавий равишда ёдга олинмаган. 1956 йилда Хрушчёв даври бошланиши билан Чўлпон номи реабилитация қилинди, аммо шунга қарамай Чўлпон совет ўзбеклари учун тақиқланган шахс бўлиб қолди. Хрушчёв ҳокимияти даврида ҳам унинг асарлари қайта нашр этилмаган.

1968 йилда ўзбек зиёлилари Чўлпоннинг бир нечта шеърларини ўзбек шеърияти антологиясига киритишга ҳаракат қилишган, аммо маҳаллий коммунистик партия раҳбарияти тезда нашр этишни тўхтатган.

Чўлпоннинг таржимаи ҳолининг энг асосий тафсилотлари бўйича келишмовчиликлар мавжуд. Унинг туғилган йили тўғрисидаги манбалар бир-биридан фарқ қилади. Кўпчилик Чўлпон 1897 йилда туғилганини айтади, аммо бошқалар 1894 ёки 1898 йилда туғилган деб фараз қилишади.

Чўлпон туғилган шаҳар, Андижон шаҳрида 2017 йилда шоир таваллудининг 120 йиллик юбилейини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Сталинизм тарихни ўчириб ташлаганлиги сабабли мамлакат академиклари ҳеч қачон Чўлпоннинг тўлиқ асарлар тўпламини нашр этишмаган.
Бу Чўлпонни қандай талқин қилишда янглишмовчиликларга олиб келди.

Совет Иттифоқи ўзбекистонлик социалистик ёзувчилар учун катта ишларни амалга оширди. Аммо бир ҳақиқат мавжудки, улар буни ҳеч қачон тан олишмаса ҳам, ўзбек социалистик ёзувчиларининг фаолияти Чўлпоннинг ўзбек тилидаги поетикасида эришган ютуқлари таъсирида бўлган. Шубҳасиз, социалистик империя Чўлпон ижодини тадқиқ этишга хайрихоҳлик қилмаган. Замонавий Ўзбекистон ҳам филологик тадқиқотларга сармоя бермайди. Шу сабабли қўлёзмаларни ўрганиш борасида муаммолар мавжуд. Чўлпонни тадқиқ этишда турли йилларда чиққан тўпламларга ва 1920-1930 йиллардаги асл манбаларга мурожаат қилиш керак, уларнинг кўпи тўлиқ эмас, саҳифалари йўқ ёки баъзи сўзлар ўқиб бўлмайдиган аҳволда.

Чўлпоннинг машҳур шеърларидан бири ўзбек ёзувчиси Ҳамид Исмоилнинг "Жинлар базми" романига эпиграф қилиб олинган. Бу шеър турли йиллардаги нашрларда турлича тиниш белгиларида учрайди. Тиниш белгиларидаги фарқ туфайли бу қисқа шеърни турлича талқин қилиш мумкин. Бир вариантда биз шеърни лирик персонаж тилидан ўқиймиз, бошқасида эса шайтон тилидан ўқиймиз.

Қизиғи шундаки, “Кеча ва кундуз” романининг фақат “Кеча” қисми мавжуд. Олимларнинг тахминича, Чўлпон “Кундуз" қисмини ҳам режалаштирган ёки ёзган бўлиши ҳам мумкин. Дилогиянинг тўлиқ эмаслиги олимларга Чўлпоннинг мақсади ҳақида тахмин қилиш имкониятини берди. Баъзи олимлар Чўлпон фақат “Кеча”ни ёзган, “Кундуз” қисми борлиги ҳақидаги мулоҳазалар совет кузатувчиларини мамнун қилиш айтилган дейишади. Бошқалари эса Чўлпон “Кундуз”ни ҳам ёзган, лекин НКВД уни ҳибсга олишганда асар мусодара қилиниб, йўқ қилинган деб ҳисоблашади.

Бу фикрлар мени қониқтирмаган, шунинг учун таржимага киришганимдан бери янги далилларни излаяпман.

Мен “Кундуз” қисмининг йўқлиги Чўлпоннинг эстетик ниятига мос келади деб ҳисоблайман. Чўлпон ҳаёти давомида эстетик жиҳатдан беқиёсликка интилган, унинг қаҳрамонлари чексиз эпифанияларни бошдан кечиради ва ҳеч қачон охирига етиб бормайди. Қаҳрамонларининг ривожланиши сингари Чўлпоннинг дилогияси ҳам хулосаланмайди.

Чўлпоннинг бу адабий талқинлари Ўзбекистоннинг бугуни ва келажаги учун муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги Ўзбекистон Чўлпонни Собиқ иттифоқ қатағонида шаҳид кетган зиёли сифатида таъкидлайди. Ўзбекистон Чўлпон асарларини чоп қилиш, юбилейларига ҳомийлик қилиш ва асарларини мактабда ўқитишга ҳаракат қилмоқда. Лекин давлат ўз манфаати йўлида Чўлпон шахсини антидемократик ёки миллатчиликка қарши сиёсат нуқтаи назаридан келиб чиқиб талқин қилиши ҳам мумкин. Чўлпон ҳаёти ва ижодий мероси шу пайтгача тўлиқ тадқиқ қилинмаган ва ҳар доим талқин қилишда хатолар учрайди.

Мен таржимам билан бу ажойиб ва сирли санъаткорни инглиз тилли ўқувчиларга етказаман. ХХ аср бошидаги ўзбек адабиёти ва тарихини тавсифловчи матн ва маълумотларнинг камлиги билан танишган инглиз тилли китобхонлар Чўлпон ва Ўзбекистоннинг ўтмишига оид муҳокамаларга қўшилишлари мумкин.

Кристофер Форт АҚШнинг Детройт шаҳрида яшайди. XX аср ва замонавий ўзбек адабиёти мутахассиси. Ёзувчи Исажон Султоннинг «Боқий дарбадар» романини инглиз тилига ўгирган. Айни вақтда Чўлпоннинг «Кеча ва кундуз» романи таржимаси нашр қилиниш арафасида.

Manba: zamin. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

АҚШ ва Исроил Эронга гуманитар ёрдам олиб кетаётган самолётни уриб туширди

Бу ҳақда Эрон фуқаролик авиацияси ташкилоти баёнот берди.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Миршаймернинг кескин баёноти: «Трамп ва Нетаньяху Нюрнбергда осилган бўлар эди»

Агар Нюрнберг суд жараёнлари бугун ўтказилганида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қатл этилган бўлар эди.

Миср кемаси Россиянинг "Арктик Метагаз" газ ташувчисини тортиб олаётгани хабар қилинди

Ливия Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, кема ҳозирда қирғоқдан 62 мил узоқликда жойлашган.

"Трамп ҳали ҳам ғалаба қозонганини айтиб келади. Лекин аслида у анча олдин ютқазган эди"

Менимча, Тайван фуқаролари ҳақиқий вазиятга назар ташлаганларида, буни аниқ кўришади.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Эрон: янги ҳаво мудофаа тизими бир нечта АҚШ самолётларини уриб туширди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси маълум қилишича, 3 апрель куни янги ҳаво мудофаа тизими АҚШ ва Исроилга тегишли ҳаво техникасига зарба берган.

Гвардиоланинг ёрдамчиси: «Ҳусанов шу қадар тезки...»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Пеп Лейндерс ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ва салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Баҳодир Жалолов: “Эркак кишини икки нарса синдиради..."

Олимпия ўйинлари чемпиони, машҳур боксчимиз Баҳодир Жалолов берган интервюларидан бирида эркак кишининг ҳаётидаги энг катта тўсиқлар ва муваффақият омиллари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Абдуқодир Ҳусановнинг «Ливерпуль»га қарши ўйини қандай баҳоланди?

"Манчестер Сити" Англия кубоги чорак финалида "Ливерпуль"ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.

The Athletic ЖЧ-2026 иштирокчилари рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Нуфузли The Athletic нашри 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 48 та терма жамоани имкониятларига қараб 48 та ўринга қўйиб чиқди.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.

Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди

Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.

"Абадият белгилар: Рамзларда туркий олам” ҳужжатли фильми эълон қилинди (ВИДЕО)

Фильм Туркий маданият ва мерос жамғармаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, энди TurkDiscovery YouTube платформасида томоша қилиш учун тақдим этилди.

Тошкентда зилзила содир бўлди

Тожикистонда 10 км чуқурликда 5.5 магнитудали зилзила қайд этилди.

Марокаш гиёҳванд моддалар картелига тегишли ер ости туннели Испанияда топилди

Операцияда 250 га яқин полиция ходими иштирок этди. Натижада 27 киши ҳибсга олинди, 17 тоннадан ортиқ гашиш ва 88 килограмм кокаин мусодара қилинди.

Дональд Трамп Эронга янги таҳдид юборди: “Келишувга эришмасангиз, ҳеч нарса қолмайди”

Бу таҳдид Трампнинг Truth Social аккаунтида эълон қилинди.

Дональд Трамп ижтимоий дастурларни қисқартириш орқали ҳарбий харажатларни йирик миқдорда оширишга тайёргарлик кўрмоқда — Bloomberg

Агентликнинг хабар беришича, АҚШнинг 2027 йилги бюджетида асосий эътибор мудофаа соҳасини кенг кўламда кучайтиришга қаратилади.

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужуми Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрида қурилаётган B1 кўпригини қисман вайрон қилди

Кўприк минтақани Эрон пойтахти билан боғлайдиган йирик автомагистралнинг бир қисми бўлиши режалаштирилган эди.

Хитойда янги хавфли вирус тарқалмоқда

Хитойда илк бор ўта хавфли SAT1 туридаги вирус штамми аниқланди — касаллик Россиянинг чегара ҳудудларида тарқалмоқда.

Эрон қатъий огоҳлантирди: АҚШ ва Исроил таслим бўлмас экан, уруш тўхтамайди

Эрон расмийлари АҚШ ва Исроил ҳали таслим бўлмагани ҳолда, Теҳронда олиб борилаётган ҳарбий кампания тўхтамаслигини эълон қилди.

Украина террорни экспорт қила бошлади...

Яқинда Ҳиндистонда олти украиналик ва битта америкалик ҳибсга олинган эди.

Теҳронда вайронагарчилик: 46 мингдан ортиқ бинога зарар етди

АҚШ ва Исроилнинг 28 февралдан 2 апрелгача бўлган ҳаво ҳужумлари натижасида Теҳронда 46 437 та турар-жой ва тижорат бинолари зарар кўрди.

Дональд Трамп ва НАТО ўртасида зиддият: республикачилар қарши чиқмоқда

АҚШдаги республикачи сиёсатчилар Дональд Трампнинг мамлакатни НАТОдан чиқариш эҳтимолига қарши чиқмоқда.