Чилонзорда "Матиз" ҳамда "Кобальт" тўқнашди

Чилонзорда "Матиз" ҳамда "Кобальт" тўқнашди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 1 май куни соат 12:30ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчасида "Матиз" ҳамда "Кобальт" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлиб, транспорт воситалари ағдарилган.  

Натижада, "Кобальт" русумли автомобиль ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчисига ҳамда "Матиз" русумли автомобилнинг икки нафар йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув юзага келиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!