Чилонзор тумани ҳокими ва прокурори ишдан олинди

Чилонзор тумани ҳокими ва прокурори ишдан олинди

Шерзод Асадовнинг хабар беришича, бугун Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков бошчилигида ўтказилган селектор йиғилишида куни кеча Тошкент шаҳрида рўй берган ва аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлган дарахтларнинг нобуд қилиниши масаласи қаттиқ танқид остига олинди.

▪️Президент топшириғига асосан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокими Ш.Мавлонов ва прокурори И.Бозоров лавозимидан озод этилди.

▪️Шунингдек, масъулиятсизликка йўл қўйгани учун пойтахт ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга ва прокурори У.Қосимовга қаттиқ ҳайфсан берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!