Чет элда ёзилган ишончномани факс орқали жўнатса бўладими ёки асли керакми?

Чет элда ёзилган ишончномани факс орқали жўнатса бўладими ёки асли керакми?

— Турмуш ўртоғим чет элда. Ўғлим иккимизни ёнига чақиряпти. Аммо ўғлим чет элга чиқиши учун отасининг розилиги ҳам талаб қилинар экан. Чет элда туриб ишончнома ёзилса, факс орқали жўнатиладими ёки асли бўлиши шартми?

— Фарзандини чет давлатга олиб чиқиш учун ота-онанинг розилиги ва олиб кетувчининг мажбурияти талаб қилинади. Бу ҳолатда отаси ўзи яшаётган давлатдан нотариал тасдиқланган розилик аризасининг асл нусхасини юбориши керак.

Саволга Гулистон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Шуҳрат Синдоров жавоб берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!