Челябинскдаги касалхона нега портлади? Дастлабки тахминлар маълум бўлди

Челябинскдаги касалхона нега портлади? Дастлабки тахминлар маълум бўлди

Олдинроқ Челябинскдаги касалхонада портлаш содир бўлгани ҳақида ёзгандик.

Дастлабки маълумотларга кўра, кислород будкасининг портлашига ускуналарни ўрнатиш ёки ишлатиш пайтидаги хатоликлар сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда Челябинск вилояти Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Бош бошқармаси раҳбари Юрий Буренко шанба куни губернатор Aлексей Текслер бошчилигидаги тезкор штаб йиғилишида айтиб ўтди.

Буренконинг таъкидлашича, ҳозирда ёнғин натижасида зарар кўрган уй аҳолиси эвакуация қилинган. Кейинги операция тўғрисида қарор унинг экспертизасидан сўнг қабул қилинади.

Буренко барча аҳолини захира фондига жойлаштириш, уларга барча зарур ёрдамларни, шу жумладан психологик ёрдам кўрсатишни буюрди.

Чельябинск вилояти соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Виктория Сахарованинг "Интерфакс"га айтишича, реанимациядаги беморлар касалхонадан эвакуация қилинган, қолган беморлар кейинги соат ичида эвакуация қилинади. Унинг сўзларига кўра, шаҳардаги барча касалхоналар жалб қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!