«Call-маркази ходимлари иш вақтида йиқилиб қолишяпти» – Оқилов

«Call-маркази ходимлари иш вақтида йиқилиб қолишяпти» – Оқилов

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов Call-маркази ходимларининг қандай шароитда ишлаётгани ҳақида гапириб берди.

«Журналистлардан илтимос қилган бўлардим. Call-маркази қандай ишлаётганини келиб кўринглар, камерангизни олиб келиб буни оммага кўрсатинглар. Улар ташкил қилинганидан буён 24 соатлаб ишлашларига тўғри келмоқда.

Уларга қўнғироқ қилаётганлар ҳар хил кимдир ёрдам сўрайди. Кимдир дўқ-пўписа қилади, кимдир сўкади. Вазиятдан шундайки, Call-маркази ходимлари иш вақтида йиқилиб қолишяпти. Уларни ҳам даволашимизга тўғри келяпти. Навбатчилик қисмлари алмашиб ишлаганда ҳам шу ҳолат», деди Оқилов.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!