Буюк Британияда уй нархлари рекорд даражага етди. Лондон ҳали ҳам етакчилар қаторида қолмоқда, Шимолий Ирландияда эса ўтган йили квадрат метрлар нархи 10 фоизга ошди.
Буюк Британиянинг энг йирик ипотека кредиторларидан бири бўлган Halifax маълумотларига кўра, мамлакатда уйнинг ўртача нархи рекорд даражадаги 293 999 фунт стерлингни (381 174 доллар) ташкил этиб, 2022 йил июнь ойида ўрнатилган 293 507 фунт стерлингдан (380 536 доллар) ошиб кетди.
Октябрь ойида ўртача уй нархи 0,2% га ўсди ва тўртинчи ой кетма-кет ижобий тенденцияни давом эттирди. Йиллик ўсиш 3,9% ни ташкил этди.
Шимолий Ирландия Буюк Британиянинг барча ҳудудларида уй нархларининг энг тез ўсиб бораётган ҳудуди бўлиб, у ерда октябрь ойида ўтган йилга нисбатан кўчмас мулк нархи 10,2% га ўсди. Лондон ўртача нархи 543 308 фунт стерлинг (704 407 доллар) билан энг қиммат ҳудуд бўлиб қоляпти, бу ўтган йилга нисбатан 3,5 фоизга кўп демак.
Юқори нархларга қарамай, Буюк Британиянинг мулк бозоридаги фаоллик ўсишда давом этяпти, янги ипотека операциялари сони икки йил ичида энг юқори даражага етди.
Англия Банкининг бугунги фоиз ставкаси 5 фоиздан 4,75 фоизга туширилиши уй-жой харидорларини янада рағбатлантириши ва мулк бозорининг янада ўсишига сабаб бўлиши кутиляпти.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.