Буюк Британия ва Франция Россия билан тинчлик келишуви тузилган тақдирда Украина ҳудудига ҳарбий кучлар жойлаштириш ниятида эканини маълум қилди. Бу ҳақда Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер Парижда Украина иттифоқчилари билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг билдирди.
Унинг айтишича, томонлар Украинада келгусида эҳтимолий ҳужумларни олдини олиш мақсадида ҳарбий инфратузилма марказларини ташкил этишни режалаштирмоқда. Франция Президенти Эммануэль Макрон эса минглаб ҳарбий хизматчилар жойлаштирилиши мумкинлигини билдирди.
Учрашув иштирокчилари Украина учун кучли хавфсизлик кафолатлари масаласида умумий келишувга яқинлашган. Шунингдек, эҳтимолий сулҳни назорат қилишда АҚШ етакчи роль ўйнаши таклиф қилинмоқда. Бироқ ҳудудлар масаласи ҳали ҳам музокара қилинаётган энг мураккаб жиҳат бўлиб қолмоқда.
Россия томони эса Украинада ҳар қандай хорижий қўшинларни «қонуний нишон» деб ҳисоблашини бир неча бор таъкидлаган. Москва ҳозирча Париждаги баёнотларга расмий муносабат билдирмади.
Украина Президенти Владимир Зеленский музокараларни «катта қадам» деб баҳолаб, улар фақат урушга барҳам беришга олиб келган тақдирдагина етарли бўлишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, тинчлик келишуви деярли 90 фоизга тайёр, қолган масалалар эса Украина ва Европа тақдирини ҳал қилади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Президент Шавкат Мирзиёев 3 март куни аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини янада кучайтириш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш юзасидан таклифлар ҳамда янги ташаббуслар билан танишди.
2021-2025 йиллар давомида мазкур шахс интернет орқали ўзбекистонлик фуқаролар билан мулоқотга киришиб, уларни криптовалюта кўринишида пул маблағлари юборишга даъват қилди
"АҚШ Эронга қарши кенг қамровли уруш бошлаши эҳтимоли бор, мен уларнинг ҳудудига қуруқлик қўшинларини юборишим мумкин, буни истисно қилмайман", — деди АҚШ президенти.
Islamic Revolutionary Guard Corps (ИИҚК) маълум қилишича, Эрон сўнгги 48 соат ичида АҚШ ва Исроилга қарашли 60 та стратегик нишон ҳамда 500 та ҳарбий объектга ҳужум қилган.
Франция президенти Эммануэл Макрон 2026 йилда мамлакат янги гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини ишга туширишини эълон қилди. Лойиҳа Буюк Британия ва Германия билан биргаликда амалга оширилиши режалаштирилган.
Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.