Монарх ва унинг рафиқаси бўлган самолёт Мериленд штатидаги Эндрю қўшма базасига қўнди. Учиш майдонида уларни АҚШ протокол хизмати раҳбари Моника Кроули ва Буюк Британиянинг АҚШдаги элчиси Кристиан Тернер кутиб олди.
Бу Британия монархининг Қўшма Штатларга 2007 йилдан буён илк марта бориши.
Қирол Чарлз III нинг ташриф дастуридан президент Трамп билан музокаралар ўтказиш ва Конгрессда нутқ сўзлаш ўрин олган. Бунга қадар Буюк Британия монархи америкалик қонунчиларга фақат бир марта мурожаат қилган, буни 1991 йилда қиролича Елизавета II амалга оширган.
Британия монархи ва унинг рафиқаси АҚШнинг Британия ҳукмронлигидан мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланган тўрт кунлик давлат ташрифи билан Қўшма Штатларда бўлиб турибди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.
FIFA вазиятни ўрганиб чиқиб, нафақат 48 та иштирокчи жамоага бериладиган пулни, балки барча 211 та аъзо давлатга ажратиладиган ривожланиш маблағларини ҳам кўпайтирмоқчи.
2026 йил март ойида Ливандаги можаро кучайиши ортидан 1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди. Улардан тахминан 620 мингини аёллар ва қизлар ташкил этди.