Қайд этилишича, қўмита томонидан туризм соҳасида уй-жой ижараси бозорини тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ҳужжат жамоатчилик муҳокамасига қўйилган бўлиб, ҳар ким ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириши мумкин.
Қуйидаги ўзгаришлар таклиф этилмоқда:
— ижарага берилаётган туристик дала ҳовлилар ортиқча лицензия ва рухсатномаларсиз расмий ҳисобга олинади;
— бундай турар-жойлар учун туристик йиғим тўлаш талаб этилмайди;
— аҳоли учун ҳақиқий нархларни кўриш имконини берувчи ягона онлайн платформа яратилади;
— ижарага бериш тўғрисидаги маълумотлар ортиқча қоғозбозликларсиз рақамли сервислар орқали автоматик тарзда узатилади;
— турар-жойни ноқонуний ижарага бериш ҳолатлари ҳақида хабар берган шахсларга жариманинг 30 фоизигача миқдорда рағбат пули берилади.
Мазкур ташаббуснинг асосий мақсади – бозорни аниқ ва шаффоф ҳолатга келтириш, ҳалол ижара берувчилар учун қулай шароит яратиш ҳамда ноқонуний фаолиятни қисқартиришдан иборат, дейилади (https://t.me/soliqnews/18938) қўмита маълумотида.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.
FIFA вазиятни ўрганиб чиқиб, нафақат 48 та иштирокчи жамоага бериладиган пулни, балки барча 211 та аъзо давлатга ажратиладиган ривожланиш маблағларини ҳам кўпайтирмоқчи.
2026 йил март ойида Ливандаги можаро кучайиши ортидан 1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди. Улардан тахминан 620 мингини аёллар ва қизлар ташкил этди.