Бухоро вилоятининг Когон шаҳридаги Алишер Навоий номли масжид биносида пайвандлаш хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши сабаб ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Бухоро вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчи диспетчерлик хизматига келиб тушган хабарга кўра, масжидда ёнғин кеча, 31 октябрь куни соат 16:40 да содир бўлган.
Қутқарув экипажи ёнғин жойига етиб боргунга қадар ёрдамчи бинонинг 35 метр/квадрат том қисми ёнган. Ёнғин бинодаги пайвандлаш ишларида хавфсизлик қоидаларининг бузилиши оқибатида келиб чиққанлиги маълум бўлган.
Қайд этилишича, ёнғин содир бўлаётган ҳудуд қутқарувчилар томонидан соат 16:46 да ўраб олинган ҳамда соат 17:00 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш ва тан жароҳати олиши кузатилмаган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.