Жиноят ишлари бўйича Ромитан туман судининг очиқ суд мажлисида, судланувчилар Ж. Тошпўлатова, М. Мирзаев ва Н. Рустамов ларга нисбатан жиноят иши кўрилиб, уларга нисбатан тегишли ҳукм ва жазо тайинланди.
Иш ҳолатига кўра судланувчи Ж.Тошпўлатова қасддан жиноят содир этиш йўлига ўтиб ўзининг хонадонида сақланаётган кўп миқдордаги 41,18 (қирқ бир бутун юздан ўн саккиз) грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини 8.200.000 (саккиз миллион икки юз минг) сўм пул эвазига қонунга хилоф равишдаолдиндан ўзига таниш бўлган М.Мирзаевга қонунга хилоф равишда сотиш жиноятини содир қилган.
М.Мирзаев сотиб олган 41,18 (қирқ бир бутун юздан ўн саккиз) грамм “Опий” гиёҳвандлик воситасини ўзига олдиндан таниш бўлган Н.Рустамовга у билан олдиндан келишув асосида 13.000.000 (ўн уч миллион) сўм эвазига қонунга хилоф равишда сотган.
Н.Рустамов жорий йилнинг 26 январь куни соат 03:40ларда бошқарувидаги “Lacetti Gentra” русумли автомашинасида
Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги “Сармижон” ЙПХ масканида “Навоий-Бухоро” йўналишида ҳаракатланиб келаётган вақти ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси Тезкор бўлими ва Бухоро вилояти ИИБ ЙХХБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, тўхтатиб текширилганида. автомашинаси ҳайдовчи ўриндиғи полидаги резина тўшаги остида кўп миқдордаги 41,18 (қирқ бир бутун юздан ўн саккиз) грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай ташиб келаётганлиги аниқланган.
Суд мажлисида судланувчилар Ж.Тошпўлатовага Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан 5 /беш/ йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, М.Мирзаевга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан 6 /олти/ йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, Н.Рустамовга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276-моддаси 2-қисмининг “а”банди билан 3 /уч/ йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Янги конституция қабул қилингандан кейин Сурия номи ўзгармасдан қолади – Сурия Араб Республикаси, деди Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан CNN Турк телеканалига берган интервюсида.
Россия-Украина урушида қурбон бўлган аскарларнинг сонини аниқлаш қийин, чунки экспертлар буни "ҳикоялар уруши" деб аташади. Аниқ нарса шуки, Россия Иккинчи Жаҳон Урушидан бери ҳар қандай урушдан кўра кўпроқ аскарларини йўқотди.
Ҳозирда ушбу қамоқхонада 15 маҳбус қолмоқда, улар орасида 2001 йил 11 сентябрдаги теракт ташкилотчиларидан сифатида гумонланган Ҳолид Шайх Муҳаммад ҳам бор.