Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида 2006 йилда туғилган 10-синф ўқувчиси (ўғил) қотилликка қўл урди, дея хабар бермоқда «Дарё».
Ўзини таништиришни истамаган ғиждувонлик фуқаронинг «Дарё»га маълум қилишича, 2022 йилнинг 6 май куни тунги пайтда тумандаги «Абдулла Қодирий» маҳалласида қотиллик содир бўлган. Қотиллик тумандаги Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси томонидан содир этилган.
Мактаб-интернат директори Ўктам Назаровга кўра, 16 ёшли ўқувчи Ш.Р. оилада беш фарзанднинг тўнғичи бўлган. Отаси 2017 йил Россияга ишлаш учун кетган. Ўқувчи бола ўша куни кечки пайт уйга қайтганида онаси М.О. отасининг яқин дўсти, 35 ёшли фуқаро билан ҳовлисининг чекка қисмидаги уйда ёлғиз ўтирган бўлган. Ш.Р. жанжал кўтарган ва жаҳл устида фуқарони пичоқлаб ўлдирган.
«Ўқувчимнинг онаси бегона эркак билан қандай ҳолатда ўтирган — бу бизга қоронғи. Ш.Р. рашк оқибатида ўзи англамаган ҳолда қаттиқ асабийлашган ва қотилликкача борган. Аммо ўқувчим жудаям иқтидорли, билимли, ақлли, одобли бола. Спортнинг футбол турига қизиқарди. Ундан жуда кучли футболчи етишиб чиқишига ишонардик. Ш.Р. мусобақаларда ҳам, фан беллашувларида ҳам, тартиб-интизомда биринчи бўлган. Фаол ўқувчимизнинг аччиқ тақдиридан бутун мактабимиз жамоаси билан қайғуда қолдик. Кутилмаган, жуда хунук кўнгилсизлик бўлди-да. Айни қизиққон ёшдалигини, ҳар бир ўғил болада бўлганидек ундаям орият баланд бўлганини инобатга олиш ҳам керакдир», — дейди мактаб-интернат директори Ўктам Назаров.
Вилоят прокуратураси ахборот хизмати раҳбари Анвар Эсановнинг билдиришича, қотиллик юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддасининг 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда Ғиждувон туман прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.